Жиззахда Сенатнинг ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар мазмун-моҳиятига бағишланган йиғилиш бўлди

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мадлисида муҳокама этилган қонунлар, қарорлар мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Уни вилоят ҳокимининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Гулнора Тўраева кириш сўзи билан очди.

2016-04-11_151102Селектор тарзидаги йиғилишда Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Фаррух Дадахўжаев “Сенатнинг ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва қабул қилинган қарорлар, хусусан, “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида”ги масала юзасидан маъруза қилди. Таъкидлаб ўтилдики,  мазкур қонун парламент назоратининг  қонунчилик асосларини  такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, давлат дастурлари ижросини таъминлашда парламент назорати самарадорлигини оширади.2016-04-11_1511332016-04-11_151146

Йиғилишда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Абдукарим Ишназаров, вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари  Бобур Умрзоқов,  вилоят Марказий банк бошқармасининг бўлим бошлиғи Жасур Абдумўминов, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Эркин Холматовлар сўзга чиқиб, Сенат ялпи мажлиси кун тартибига киритилган муҳим масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Йиғилиш сўнгида тадбир ташкилотчилари йиғилганлар томонидан тушган саволларга жавоб қайтаришди.

Турсунбой Камолов