Кенгаш регламенти

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2015 йил 10 сентябрдаги 32-5 сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. 

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг

 регламенти 

I боб. Умумий қоидалар

l-модда. Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) давлат ҳокимиятининг вакиллик органидир.

Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғpисида”ги, “Халқ депутат­лари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва мазкур Регламентга мувофиқ амалга оширади.

2-модда. Кенгашнинг фаолияти масалаларни жамоа бўлиб ва эркин муҳокама қилишга, ошкораликка, жамоатчилик фикрини ҳисобга олишга асосланади.

3-модда. Кенгаш ўз фаолиятининг асосий йўналишларини халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясида (бундан буён матнда сессия деб юритилади) тасдиқланган жорий, йиллик ёки Кенгашнинг ваколатлари муддатига мўлжалланган иш режаси асосида белгилаб олади. Кенгаш фаолиятининг асосий йўналишларини ўз ичига оладиган Кенгашнинг иш режаси асосида Кенгаш доимий комиссияларининг иш режалари тузилади.

Кенгашнинг иш режаси халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари (бундан буён матнда Кенгаш депутатлари деб юритилади), халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссиялари (бундан буён матнда доимий комиссиялар деб юритилади), ҳокимликнинг бошқарма ва бўлимлари, тегишли ҳудудда жойлашган корхона, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари таклифлари, шунингдек, ҳудудий вакиллик органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тавсияларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.

Кенгашнинг иш режаси сессияда қабул қилинади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Кенгаш иш режасининг бажарилиши унинг сессияларида, сессиялар оралиғида эса Кенгашнинг доимий комиссиялари мажлисларида муҳокама этиб борилади.

Кенгашнинг иш режасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масала ҳоким-Кенгашнинг раиси, доимий комиссиялари ва депутатларнинг таклифига биноан сессияда кўриб чиқилади. Ушбу масала юзасидан қарор Кенгаш Регламентида белгиланган тартибда қабул қилинади.

Кенгашнинг иш режасини бажарилишини ташкил этиш, шунингдек доимий комиссияларнинг иш режалари доимий комиссиялари томонидан ўз вақтида ижро қилиниши учун ҳоким – Кенгаш раиси масъул ҳисобланади.

4-модда. Ҳоким – халқ депутатлари Кенгаши раҳбари (раиси) халқ депутатлари Кенгашининг ишини ташкил этади, халқ депутатлари Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиладиган масалаларни тайёрлашга умумий раҳбарлик қилади, унинг сессияларида раислик қилади.

Ҳоким ўз фаолияти тўғрисида халқ депутатлари Кенгаши олдида ҳисоб беради.

Кенгашнинг ваколат муддати – беш йил.

5-модда. Халқ депутатлари Кенгаши тегишли ҳудуд учун умумий бўлган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш вазифалари амалга оширилишини, жойларда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким қарорлари ижро этилишини, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқани, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фукаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ижтимоий шерикликни, аҳолини тегишли ҳудудни бошқаришга жалб этишни таъминлайди.

Кенгаш тегишли ҳудудда ўзини-ўзи бошқаришни ривожлан­тиришга кўмаклашади, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг фаолиятини йўналтириб туради.

6-модда. Халқ депутатлари Кенгашининг асосий ваколатларига:

ҳокимнинг тақдимига биноан ҳудудни ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастурларини, туман, шаҳарнинг бош режаси ва уни қуриш қоидаларини тасдиқлаш;

вилоят маҳаллий бюджетларини, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетларини тегишинча вилоят, шаҳар, туманлар ва шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан кўриб чиқиш ҳамда қабул қилиш;

вилоят маҳаллий бюджетларининг, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг тегишли даврдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тегишинча вилоят, туманлар ва шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;

маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкаларини қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорлар доирасида белгилаш;

ҳокимни ва унинг ўринбосарларини лавозимга тасдиқлаш, ҳокимни ва унинг ўринбосарларини лавозимдан озод этиш, уларнинг фаолиятига доир ҳисоботларини, шунингдек ҳокимларнинг вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботларини тинглаш;

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда ҳоким қарорларини тасдиқлаш;

халқ депутатлари Кенгашининг Иш тартибини, халқ депутатлари Кенгаши доимий ва бошқа комиссиялари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш, уларга ўзгартишлар ва кўшимчалар киритиш;

халқ депутатлари Кенгашининг доимий ва муваққат комиссияларини, бошқа органларини тузиш, сайлаш ва тугатиш, уларнинг таркибини ўзгартириш, улар ишига доир ҳисоботларни тинглаш;

қонунларда белгиланган ҳолларда ва тартибда халқ депутатларининг ваколатларини эътироф этиш ва муддатидан олдин тўхтатиш, уларни жавобгарликка тортиш учун розилик бериш;

ижроия ҳокимияти бўлимлари, бошқармалари, бошқа таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини тинглаш;

халқ депутатларининг сўровларини қараб чиқиш ва улар юзасидан карорлар қабул қилиш;

ҳокимнинг ва қуйи Кенгашнинг Ўзбекистон Республикаси қонунларига мос келмайдиган қарорларини бекор килиш;

ҳокимнинг такдимига биноан ҳокимлик таркибий тузилишини, унинг ходимлари штатлари ва иш ҳақи фондини тасдиқлаш киради.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашга, атроф муҳитни муҳофаза қилишга доир ўз ваколатларига берилган масалаларни, ташкилий масалалар ва Ўзбекистан Республикасининг қонунларига мувофиқ назорат этишга доир бошқа масалаларни ҳал этади.

7-модда. Кенгаш берилган ваколатлар доирасида умум манфаатни ифодаловчи тадбирларни ўтказиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг, Ўзбекистон Республикасининг бошқа вилоятлари, туманлари ва шаҳарларининг давлат ҳокимияти ва бошқарувчи органлари билан шартномавий муносабатлар ўрнатишга ҳақлидир.

8-модда. Кенгаш ўз фаолиятини сессиялар, доимий ва муваққат комиссиялар, Кенгашнинг бошқа органлари орқали, шунингдек Кенгаш депутатларининг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва Кенгаш регламентида белгиланган тартибда ўз ваколатларини рўёбга чиқариш йўли билан амалга оширади.                          

                                  II боб. Сессия чақириш ва ўтказиш 

9-модда. “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғpисида”ги Ўзбекистон Рес­публикаси Қонунига мувофиқ Кенгашнинг асосий иш шакли сессиядир.

Сессия Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан Кенгаш ваколатига киритилган ҳар қандай масалани кўриб чиқишга ҳақли.

10-модда. Сессиялар ҳоким-халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси,  у йўқлигида эса унинг ўринбосарларидан бири томонидан заруратга қараб, бироқ йилига камида икки марта чақирилади.

Сессия Кенгаш депутатларининг камида учдан икки қисмининг ташаббуси билан чақирилиши мумкин.

11-модда. Сессиянинг кун тартиби ҳоким-халқ депутатлари вилоя Кенгашининг раиси, партия ва депутатлар гуруҳлари, доимий комиссиялар ва Кенгаш депутат­лари томонидан билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда тайёрла­нади.

Сессия муҳокамасига киритилаётган муҳим ва долзарб аҳамиятга эга масалаларни тайёрлаш учун ҳоким-халқ депутатлари вилоя Кенгашининг раиси томони­дан тегишли тармоқлар мутахассислари ҳамда олимларни жалб этган ҳолда ишчи гуруҳ ташкил этилиши мумкин. Ишчи гуруҳ масалани тайёрлаш вақтида сайловчилар, ҳокимликнинг бошқармалари, бўлимлари ва бошқа таркибий бўлинмалари, шунингдек тегишли ҳудуддаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олади.

Кенгашнинг сессияси муҳокамасига киритилаётган масалалар дастлабки тарзда тегишли доимий комиссиялар томонидан кўриб чиқилади,  улар томонидан тайёрланган қарорлар лойиҳалари ва кун тартиби бўйича  бошқа ҳужжатлар ҳоким-халқ депутатлари вилоя Кенгашининг раисига тақдим этилади.

Сессияда кўриб чиқилиши керак бўлган масалалар сессия кун тартиби лойиҳасига уларни кўриб чиқиш навбати, ҳар бир масалани кўриб чиқиш учун тайёрлашга масъул бўлган доимий комиссиялар, маърузачилар (қўшимча маърузачилар), шунингдек бошқа маълумотлар киритилган ҳолда тайёрланади.

Сессия кун тартиби халқ депутатлари Кенгашининг қарори билан тасдиқланади.

12-модда. Сессияни, шу жумладан навбатдан ташқари сессияни чақириш ҳақидаги қарор ҳоким-халқ депутатлари вилоя Кенгашининг раиси томонидан қабул қилинади.

Сессия ўтказиладиган вақт, сана ва жой ҳамда кун тартиби Кенгаш депутатлари эътиборига сессия очилишидан камида етти кун олдин етазилади. Кенгаш депутатларига танишиб чиқиш учун тегишли ҳужжатлар юборилади.

Сессияни чақириш тўғpисидаги хабар оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиниши мумкин.

Сессиялар очиқ, ошкора ўтказилади ва оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилади.

Зарур ҳолларда Кенгаш ёпиқ сессия ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бундай қарор, агар бу ҳақдаги қарор ҳоким-халқ депутатлари вилоя Кенгашининг раиси, доимий комиссиялар, партиялар ёки депутатлар гуруҳи томонидан киритилган бўлса, қабул қилиниши мумкин. Ёпиқ сессия ўтказиш тўғрисидаги қарор Кенгаш депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қисмининг овози билан қабул қилинади.

13-модда. Агар сессияда Кенгаш депу­татлари умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлган бўлса, у ваколатли ҳисобланади.

Кенгаш депутатларини рўйхатга олиш сессия очилишидан олдин ва унинг ишидаги ҳар бир танаффусдан кейин амалга оширилади.

Агар сессияларни ўтказишга мўлжалланган бинода электрон овоз бериш тизимидан фойдаланиш кўзда тутилган бўлса, ҳар бир Кенгаш депутати учун алоҳида ўрин ажратилади.

14-модда.Сессиялар иши давлат тилида олиб борилади ва зарурат бўлганда Кенгашнинг қарори асосида бошқа тилларга синхрон таржима таъминланади.

15-модда. Сессияларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатининг аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, шунингдек ҳудуддаги давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар,нодавлат-нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситаларининг таклиф этилган вакиллари ҳамда бошқа шахслар ҳозир бўлиши мумкин.

Сессияга таклиф этилган шахслар муҳокама этилаётган масалалар юзасидан қapop қабул қилишда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас, шунингдек улар мазкур Регламентда белгиланган тартибга риоя қилишлари ва раислик қилувчининг фармойишларига бўйсунишлари шарт.

Сессиясига таклиф қилинадиган шахсларнинг сони ва таркиби ҳоким-халқ депуталари вилоят Кенгашининг раиси томонидан ҳал этилади.

Сессияда раислик қилувчи сессиясига таклиф қилинган шахслар таркиби ва сони тўғрисида Кенгаш депутатларига ахборот беради.

Сессияга таклиф қилинган шахслар учун мажлислар залида махсус жойлар ажратилади.

16-модда. Янги сайланган Кенгашнинг биринчи сессияси ҳоким томонидан сайловдан кейин кечи билан уч ҳафта муддат ичида чақирилади.

Биринчи сессия Кенгаш кекса депyтатлардан бири томонидан очила­ди,  у Кенгаш томонидан Кенгашнинг раиси тасдиқлангунга қадар сессияни бошқаради.

Сессияларда, ҳоким-халқ депуталари вилоят Кенгашининг раиси, у йўқлигида эса Кенгашнинг қарорига ёки ҳокимнинг топшириғига биноан Кенгашнинг депутатларидан бири раислик қилади.

17-модда. Кенгаш депyтатларнинг ваколатларини тасдиқлаш тўғрисидаги қapop янги сайланган халқ депутатлари вилоят Кенгашининг биринчи сессиясида сайловни ўтказган вилоят сайлов комиссиясининг тақдимига мувофиқ қабул қилинади.

Бўшаб қолган депутатлик ўрнига сайлов ўтказилганида Кенгаш депутатининг ваколатини тасдиқлаш тўғрисидаги қаpop ҳам сессияда вилоят сайлов комиссиясининг тақдимига мавофиқ қабул қилинади.

18-модда.Сессия ўз ишини кун тартибини тасдиқлашдан бошлайди. Сессия кун тартибидаги масалалар раислик қилувчи томонидан бандма-банд ёки бутунлай овозга қўйилиши мумкин.

Сессиянинг кун тартиби бўйича таклиф ва мулоҳазалар Кенгаш депутатлари томонидан оғзаки ёки ёзма шаклда берилади ва сессияда раислик қилувчи томонидан уларнинг келиб тушиш тартиби бўйича эълон қилинади.

Сессия кун тартиби бўйича қарор Кенгаш депутатлари билдирган таклифларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.

19-модда. Ҳар бир сессияни ўтказиш вақтида Кенгаш депутатлари орасидан сессия котиби сайланади ёки сессия котибияти тузилади.

Сессияси котиби ёки котибияти:

сўзга чиқувчиларни рўйхатини олиб боради;

депутат сўровлари, Кенагаш депутатларидан тушадиган саволлар, маълумотнома­лар, хабарлар, аризалар, таклифлар ва бошқа материалларни рўйхатга олади;

сўзга чиқиш учун ёзилганларнинг рўйхати ва тушган материаллар ҳақида раислик қилувчига ахборот беради;

сессия ишига тааллуқли масалалар юзасидан Кенгаш депутатларига тушунтириш­лар беради;

сессия якунлари юзасидан ахборот тайёрлайди;

баённома ёки стенограмма юритилишини ташкил этади.

Сессияда сессия котиби ёки котибият томонидан тайёрланган ахборот тингланади.

20-модда. Сессияда баённома ёки зарур ҳолларда стенограмма юритилади.Сессия баённомаси раислик қилувчи ва котиб томонидан имзоланади.

Сессия баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

Кенгашнинг номи, сессиянинг тартиб рақами (чақириқ доирасида);

Сессияни ўтказиш вақти, санаси ва жойи ҳамда сессия кун тартиби;

ҳозир бўлган ва қaтнашмаган Кенгаш депутатлари сони, шунингдек таклиф этилган шахсларнинг сони;

сессиянинг кун тартиби, сессия муҳокамаси учун киритилган ҳар бир масала юзасидан маърузачи ҳамда қўшимча маърузачининг фамилияси, исми ва лавозими;

музокараларда сўзга чиққан, шунингдек маърузачи ва қўшимча маърузачиларга сўровлар йўллаган ёки саволлар (ёзма ёки оғзаки) берган Кенгаш депутатларининг фамилиялари, сайлов округларининг рақами ва лавозимлари;

қабул қилинган “ёқлайман”, “қаршиман” ёки “бетарафман” деб берилган овозлар сони кўрсатилган қарорлар рўйхати.

Баённоманинг матнида сессиянинг кун тартибини тасдиқлаш, музока­раларни тўхтатиш, шунингдек маълумот, ахборот бериш ва тартиб-таомил билан боғлиқ бошқа масалалар акс эттирилади.

Баённомада сессия кун тартибига қўйилган масалаларнинг моҳияти очиб берилади, сессия давомида сўзланган нутқларнинг моҳияти қисқача баён этилади, шунингдек сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан овоз бериш якунлари қайд этилади.

Сессиянинг баённомасига Кенгаш депутатлари ва таклиф этилган шахсларнинг сессиядаги маърузалари матнлари, сессияда ҳозир бўлган ва қатнашмаган Кенгаш депутатлари руйхати, таклиф этилган шахслар рўйхати ва бошқа материаллар илова қилинади.

Сессия баённомаси ёки стенограммаси сессия тугаганидан сўнг уч кундан кечиктирмай тайёрланади ва сессия вақтида раислик қилган шахс ҳамда котиб томонидан имзоланади.

Сессия баённомаси ёки стенограммасининг асл нусхаси ҳокимликнинг ташкилий-назорат гуруҳида сақланади.

Сессия баённомаси ёки стенограммалари Кенгаш депутатларининг талабига биноан, уларга танишиб чиқиш учун берилиши мумкин.

Ёпиқ сессия баённомаси ёки стенограммаси ҳокимликнинг тегишли бўлимида «махфий ҳужжат» белгиси билан сақланади.

Ёпиқ сессия баённомаси ёки стенограммаси унга умумлаштирилган материаллар билан Кенгаш депутатларини таништириш бевосита ҳокимлик аппаратида тилхат олиниб амалга оширилади.

21-модда. Сессияда раислик қилувчи:

сессия ишининг умумий боришига раислик қилади, ушбу Регла­ментга риоя этилишини таъминлайди;

маърузачилар, қўшимча маърузачиларга ҳамда музокарада сўзга чиқув­чиларга навбати билан сўз беради;

зарур ҳолларда сабабини тушунтириб, сўзга чиқиш тартибини ўзгартиради;

муҳокама қилинаётган масала юзасидан хоҳлаган пайтда сўзга чиқиши мумкин;

Регламентда белгиланган тартибни қўпол равишда бузган Кенгаш депутати ёки иштирокчини тартибга чақиради;

Кенгаш депутатларининг ёзма сўровлари, аризалари, таклифлари, фикр-мулоҳазаларини ўқиб  эшиттиради;

Кенгаш депутатига депутат сўрови, савол, таклиф, фикр-мулоҳаза юзасидан сўзга чиқиш, шунингдек сессияни олиб бориш тартиби бўйича эътирозлар билдириш учун, қарор лойиҳаларига тузатиш, овоз бериш масаласи бўйича таклифлар киритиш учун унинг илтимосига кўра сўз беради;

муҳокама тугаганидан кейин қарор лойиҳаларини овозга қўяди ва овоз бериш натижаларини эълон қилади;

сессияда қабул қилинган қарорларни, сессия баённомалари ва стенограммаларни имзолайди;

муҳокама жараёнида сўзга чиққан Кенгаш депутатлари ёки иштирокчилар фикрини бирон-бир тарзда баҳолаш ёки шарҳлашдан, шунингдек қарор қабул қилишда тазйиқ ўтказишдан ўзини тийиши лозим.

Сессияда раислик қилувчи:

Регламент талаблари қўпол равишда бузилган тақдирда Кенгаш депутатини огоҳлантиришга, такроран бузишга йўл қўйилганида эса, уни бутун сессия куни давомида сўздан маҳрум қилишга;

Сессия ишига халақит бераётган таклиф қилинган шахсларни сессия залидан чиқариб юборишга хақли.

22-модда. Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ва энг муҳим муаммоларни муҳокама этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари (комиссиялари) ва Кенгашнинг қўшма мажлисларини ўтказиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари (комиссиялари) ва Кенгашнинг қўшма мажлиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитасининг (комиссиясининг) раиси ва ҳоким-халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси ўртасида ўзаро келишув бўйича ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари (комиссиялари) ва Кенгашнинг қўшма мажлиси кун тартибидаги масалалар Ўзбекистон Респуб­ликаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмитаси (комиссияси) томонидан Кенгаш­нинг тегишли доимий комиссияси билан ҳамкорликда тайёрланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари (комиссиялари) ва Кенгашнинг қўшма мажлисини чақириш, уни ўтказиш вақти, санаси ва жойи ҳамда бошқа масалалар ушбу Регламентига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмитасининг (комиссиясининг) раиси ва ҳоким-халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси ўртасида келишув бўйича ҳал этилади. 

                     III боб. Сессияда масалаларни кўриб чиқиш тартиби 

23-модда. Кенгаш ўз сессияларида ваколатлари доирасида қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳудуднинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш, маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар миқдорларини белгилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади ва тегишли ҳужжатларни қабул қилади.

24-модда. Сессия муҳокамасига киритилган ҳар бир масала, жумладан маҳаллий бюджет тўғрисидаги ва унинг ижроси ҳақидаги ҳисобот, ҳоким-халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари, ҳокимлик бошқармалари, бўлимлари ва бошқа бўлинмалари фаолияти ҳақидаги ҳисоботлар тингланади ҳамда эркин муҳокама қилинади.

Муҳокама жараёни мазкур масала юзасидан ҳоким-халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, унинг ўринбосарлари, доимий комиссиялар раисларининг маърузалари ва қўшимча маърузаларини ёки Кенгаш депутатларининг маърузалари ва қўшимча маърузаларини тинглаш, шунингдек таклиф этилган шахсларнинг фикр билдириши шаклида амалга оширилади.

Айрим ҳолларда муҳокама этилаётган масаланинг мазмунини ҳисобга олган ҳолда, сессия мазкур масаланинг мазмунига доир қисқача ахборотни тинглаб ёки доимий комиссиялар раислари ёхуд Кенгаш депутатларининг тушунтиришлари билан чекланиб, уни муҳокама этмасдан қарор қабул қилиши мумкин.

25-модда. Сессияда раислик қилувчи томонидан маърузачилар ва қўшимча маърузачилар билан келишувига кўра, қоида тариқасида, маъруза учун- 30 дақиқагача, қўшимча маъруза учун- 20 дақиқагача ва якунловчи сўз учун 15 дақиқага қaдap вақт белгиланади.

Музокараларда сўзга чиқувчи Кенгаш депутатларига 10 дақиқагача вақт берилади. Музокараларда такроран сўзга чиқиш учун, шунингдек сессия ишини олиб бориш тартиби, овоз бериш асослари, номзодлар бўйича сўзга чиқиш учун, аризалар, саволлар, таклифлар, хабарлар, маълумотлар учун     3 дақиқагача қaдap берилади.

Сессияда ҳозир бўлган Кенгаш депутатлари кўпчилигининг розилиги билан раислик қилувчи сессия кун тартибига киритилган масалани муҳокама қилишнинг умумий вақтини, саволлар ва жавоблар учун ажратиладиган вақтни белгилаб қўйиши, сўзлаш вақтини узайтириши мумкин.

Сессияларда Кенгаш депутати айни бир масала бўйича музокараларда кўпи билан икки марта сўзга чиқиши мумкин.

Музокараларни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин маърузачи ва қўшимча маърузачи якунловчи сўз олиш ҳуқуқига эга.

Агар сўзга чиқувчи ажратилган вақтдан ортиқ сўзласа ёки муҳокама этилаётган масала юзасидан фикр билдирмаётган бўлса, сессияда раислик қилувчи уни аввал огoҳлантириб, кейин сўздан маҳрум қилади. 

  1. Сессияда қарорлар қабул қилиш ва эълон қилиш тартиби 

26-модда. Сессияда қарорлар очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Зарур ҳолларда, Кенгаш қарорига асосан яширин овоз бериш ўтказилиши мумкин.

Электрон овоз бериш тизими ўрнатилган залларда очиқ ёки яширин овоз бериш электрон овоз бериш тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилади.

27-модда. Кенгаш депутати ўзининг овоз бериш ҳуқуқини шахсан амалга оширади.

Ҳар бир Кенгаш депутати бир овозга эга бўлади ва муҳокама қилинаётган масала юзасидан «ёқлайман», «қаршиман» ёки «бетарафман» деб овоз беради.

Очиқ овоз бериш овозлар мутлақ кўпчиликни ташкил этган тақдирда овозларни санамасдан, агар фақат Кенгаш депутатларидан ҳеч бири бошқача тартибни таклиф этмаса ёки овозларни қайта санаб чиқишни талаб қилмаса, ўтказилиши мумкин.

28-модда. Сессияда яширин овоз беришни ўтка­зиш ва унинг натижаларини ҳисоблаш учун Кенгаш депутатлари орасидан саноқ комиссияси сайланади.

Caноқ комиссияси ўз таркибидан комиссия раиси ва котибини сайлайди. Caноқ комиссиясининг қарорлари комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

29-модда. Сессияда яширин овоз беришни бюлле­тенлардан фойдаланган ҳолда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, овоз бериш учун зарур ахборотга эга бўлган яширин овоз бериш бюллетенлари са­ноқ комиссияси назорати остида тайёрланади.

Яширин овоз бериш ўтказиладиган вақт ва жой, уни ўтказиш тартиби caнoқ комиссияси томонидан белгиланади.

30-модда. Яширин овоз бериш бюллетенлар ёрдамида ўтказилганида са­ноқ комиссияси ҳар бир Кенгаш депутатга биттадан бюллетень беради.

Бюллетенни тўлдириш Кенгаш депутати томонидан яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида бюллетандаги ўзи ёқлаб овоз бераётган номзод фамилиясининг қаршисида ўнг томонда жойлашган бўш катакка белги-крестик қўйиш, қapop лойиҳасига оид бюллетенда эса, агар у тегишли қарорни  ёқлаб овоз бераётган бўлса, «қаршиман» деган сўзни ўчириш, таклиф этилаётган қapopra (қарор вариантига) қарши овоз бераётган бўлса, «ёқлайман» деган сўзни ўчириш орқали амалга оширилади.

Белгиланмаган нусхадаги бюллетенлар, шунингдек Кенгаш депутатларининг овозларини ҳисоблаб чиқиш вақтида ҳақиқий эмас деб топилади. Бюллетенга киритилган қўшимчалар овозларни ҳисоблаб чиқиш чоғида эътиборга олинмайди.

31-модда. Агар сессияда элек­трон овоз бериш тизими ёрдамида яширин овоз беришни ўтказиш тўғрисида қapop қабул қилинган бўлса, caнoқ комиссияси овоз бериш бошланишидан олдин электрон тизимнинг созлигини текшириши ҳамда яширин овоз бериш учун Кенгаш депутатлари умумий сони бўйича карточкаларнинг тўлиқ комплектини рўйхатга олиши керак.

32-модда. Очиқ ёки яширин овоз бериш натижалари тўғрисида caноқ комиссияси баённома тузади, у комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзо­ланади.

Саноқ комиссиясининг маърузасига асосан Кенгаш яширин овоз бериш натижаларини тасдиқлаш тўғрисида очиқ овоз бериш йўли билан қарор қабул қилади.

33-модда. Сессияда қабул қилинган қарорлар раис­лик қилувчи томонидан имзоланган вaқтдaн эътиборан, агар ҳужжатнинг ўзида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кучга киради.

Кенгаш томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлар ҳудудда жойлашган барча давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилот­лар, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.

Кенгашнинг қарорлари унинг доимий комис­сияларига, ҳокимликнинг бош бошқармалари, бошқармалари, бўлимлари ва таркибий бўлинмалари, тегишли давлат органларига, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахсларга ва шаҳар, туман ҳоким­ликларига тарқатилади.

Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича сессияда қабул қилинган қарорлар ва бошқа муҳим қарорлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. 

  1. Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби 

34-модда. Жиззах вилояти ҳокими-халқ депутатлари вилоят Кенгаши раисининг номзодлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этилади.

35-модда. Жиззах вилояти ҳокими-халқ депутатлари вилоят Кенгаши раисининг номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги масалани Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдимнома киритилган кундан эътиборан уч кун ичида кўриб чиқади.

36-модда. Жиззах вилояти ҳокими-халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси лавозимига номзодга Кенгаш депутатларининг саволларига жавоб бериш учун 30 дақиқагача вақт ажратилади. Номзодни суссияда муҳокама қилиш учун 20 дақиқагача вақт ажратилади.

37-модда. Жиззах вилояти ҳокими-халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси номзодини тасдқлаш ёки рад этиш тўғрисидаги қарори очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилиниб, кечи билан уч кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.

38-модда. Кенгаш депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини олган Жиззах вилояти ҳокими-халқ депутатлари вилоят Кенгаши раисининг номзоди тасдиқланган ҳисобланади.

39-модда. Агар овоз бериш вақтида Жиззах вилояти ҳокими-халқ депутатлари вилоят Кенгаши раисининг номзодлари Кенгаш депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини ололмаса, Ўзбекистон Республикаси Президенти мазкур лавозимга номзодларни партия гуруҳлари билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказганидан сўнг бир ой ичида яна икки марта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

40-модда. Кенгаш Жиззах вилояти ҳокими-халқ депутатлари вилоят Кенгаши раисининг номзодларини уч марта рад этган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти вилоят ҳокими вазифасини бажарувчини тайинлаш, Кенгашни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга. Бунда Кенгашга сайлов тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ўтказилади. 

VI боб. Туман, шаҳар ҳокими-халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг раисини тасдиқлаш тартиби 

41-модда. Туман, шаҳар ҳокими- халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши раисининг номзодлари вилоят ҳокими томонидан халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этилади.

42-модда. Туман, шаҳар ҳокими- халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши раисининг номзодларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши вилоят ҳокими томонидан тақдимнома киритилган кундан эътиборан, қоида тариқасида, уч кун ичида кўриб чиқилади.

43-модда. Туман, шаҳар ҳокими- халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши раиси лавозимига номзодга депутатларнинг саволларига жавоб бериш учун 20 дақиқагача вақт ажратилади. Номзодни сессияда муҳокама қилиш учун 10 дақиқагача вақт ажратилади.

44-модда. Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашининг туман, шаҳар ҳокими- халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши раисининг номзодини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилиниб, кечи билан уч кун ичида вилоят ҳокимига юборилади.

45-модда. Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини олган туман, шаҳар ҳокими- халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши раисининг номзоди тадиқланган ҳисобланади.

VII боб. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоларини сайлаш тартиби 

46-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари (бундан буён матнда Сенат аъзолари деб юритилади) халқ депутатлари Жиззах вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма мажлисида-олти кишидан мазку депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан сайланади.

47-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда Марказий сайлов комиссияси деб юритилади) халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов якунлари эълон қилинганидан кейин уч кунлик муддатда Сенат аъзоларини сайлаш учун депутатларнинг қўшма мажлислари (бундан буён матнда қўшма мажлис деб юритилади) ўтказилишини эълон қилади.

Марказий сайлов комиссиясининг вилоятда қўшма мажлисни ўтказиш вақти, санаси ва жойи кўрсатилган қарори оммавий ахборот воситаларида эълон қилианди.

48-модда. Қўшма мажлис очилиши олдидан Кенгашлар депутатлари рўйхатдан ўтказилади.

Агар қўшма мажлисда, Кенгашлар депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, у ваколатли ҳисобланади.

Қўшма мажлис ишида Марказий сайлов комиссиясининг вакили иштирок этиши шарт.

49-модда. Қўшма мажлисни Марказий сайлов комиссиясининг вакили очади. У мажлисда раислик қилувчининг номзоди бўйича таклиф киритади, бу номзод энг обрўли, катта тажрибага эга, ёши улуғ Кенгашлар депутатлари орасидан танлаб олинади.

Қўшма мажлис иштирокчилари мажлиснинг кун тартибини ва иш регламентини тасдиқлайдилар.

Қўшма мажлис кун тартибига Сенат аъзоларини сайлаш тўғрисидаги масала киритилади.

50-модда. Қўшма мажлис ишини таъминлаш ва олиб бориш учун очиқ овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан уч кишидан беш кишигача бўлган ишчи ҳайъат тузилади. Турли Кенгашлар депутатлари орасидан ҳайъат аъзолигига номзодлар раислик қилувчи томонидан таклиф этилади.

51-модда. Кенгаш депутатлари ваколатларини текшириш, тушган таклифларни ҳисобга олиш ва қўшма мажлис томонидан қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштириш учун уч кишидан иборат котибият тузилади.

52-модда. Қўшма мажлисда раислик қилувчи тақдимига мувофиқ очиқ овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан Сенат аъзолигига номзодлар кўрсатиш бўйича Оқсоқоллар кенгаши (бундан буён матнда Оқсоқоллар кенгаши деб юритилади) сайланади.

Оқсоқллар кенгаши депутатлик фаолиятида катта тажрибага эга бўлган энг обрўли, ёши улуғ Кенгашларнинг депуталаридан, қоида тариқасида, ҳар бир халқ депутатлари Кенгашидан бир нафар вакилдан сайланади.

53-модда.Оқсоқоллар кенгаши энг обрўли, ўз сайловчилари томонидан кенг қўллаб-қувватланаётган, давлат ва жамият фаолиятининг турли соҳаларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган Кенгашлар депутатлари орасидан Сенат аъзолигига номзодларни кўриб чиқади.

Яширин овоз бериш бюллетенига киритиш учун Сенат аъзолигига олти нафар номзод бўйича Оқосоқоллар кенгашининг таклифи Оқосоқоллар кенгашининг раиси томонидан ўқиб эшиттирилади. Яшириш овоз бериш бюллетинга олти нафар Сенат аъзолигига номзод киритилади.

54-модда. Сайлов кунига қадар йигирма беш ёшга тўлган ва камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган халқ депутитлари Жиззах вилоят, туман ва шаҳар Кенгашининг депутати Сенат аъзолигига номзод бўлиши мумкин.

55-модда. Қўшма мажлисда Сенат аъзолигига ҳар бир номзод бўйича алоҳида муҳокама ўтказилади.

Қўшма мажлисда иштирок этаётган ҳар бир Кенгаш депутати Сенат аъзолигига номзодга саволлар бериш, номзод хусусида ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга.

Сенат аъзолигига ҳар бир номзод бўйича алоҳида муҳокамадан кейин уни яширин овоз бериш бюллетенига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Таклиф этилган у ёки бу номзодлар рад этилган тақдирда, муҳокама этиш ва яширин овоз бериш бюллетенига киритиш учун бошқа номзодни фақат Оқсоқоллар Кенгаши кўрсатиши мумкин.

Сенат аъзолигига номзодларни муҳокама қилиш қўшма мажлис қарорига биноан тугалланади.

Депутатларнинг қўшма мажлисида иштирок этаётган Кенгашлар депутатларининг кўпчилик овозини олган Сенат аъзолигига номзод яширин овоз бериш бюллетенига киритилган ҳисобланади.

56-модда. Яширин овоз бериш учун бюллетеннинг намунаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланади.

Яширин овоз бериш бюллетенида уни тўлдириш тартиби ҳақида тушунтириш берилган бўлиши лозим. Бюллетеннинг олд томонида ўнг юқори бурчакда муҳр ва камида икки нафар саноқ комиссияси аъзосининг имзоси бўлиши керак.

57-модда. Яширин овоз беришни ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш учун қўшма мажлисда иштирок этаётган Кенгашлар депутатлари орасидан тўққиз нафаргача аъзодан, шу жумладан, комиссия раиси ва котибидан иборат таркибда саноқ комиссияси сайланади.

Саноқ комиссиясининг таркибига Сенат аъзолигига номзод сайланиши мумкин эмас.

Саноқ комиссияси:

Сенат аъзоларини сайлаш бўйича овоз беришни ташкил қилади ва ўтказади;

қўшма мажлис иштирокчиларига яширин овоз беришни ўтказиш вақти, жойи ва тартибини эълон қилади;

яширин овоз бериш бюллетенларини уларга Сенат аъзолигига ҳар бир номзоднинг фамилияси, исми ва отасининг исмини алифбо тартибида киритиш йўли билан, туғилган санаси, лавозими (машғулотининг тури) ва иш жойини кўрсатган ҳолда тайёрлайди;

овоз берувчиларнинг рўйхатини аниқлайди, уларга яширин овоз бериш бюллетенларини беради;

яширин овоз бериш бюллетенларининг олд томонига муҳр қўяди ва яширин овоз бериш бюллетенида саноқ комиссияси аъзоларининг имзолари бўлишини таъминлайди;

овозларни санаб чиқади ва яширин овоз бериш натижалари тўғрисида баённома тузади;

яширин овоз бериш натижаларини қўшма мажлис тасдиғига киритади.

58-модда. Яширин овоз бериш бошланишидан олдин саноқ комиссиясининг раиси яширин овоз беришни ўтказиш тартибини эълон қилади, комиссия аъзолари ҳозирлигида сайлов қутисини текширади ва муҳрлайди.

Сайлов қутиси унинг ёнига овоз берувчилар албатта яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасидан ўтиб борадиган қилиб жойлаштирилади.

Қўшма мажлисда иштирок этаётган Кенгаш депутати саноқ комиссияси аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади ҳамда овоз берувчилар рўйхатига имзо чекади, шундан кейин унга яширин овоз бериш бюллетени берилади.

Яширин овоз бериш бюллетени овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида ўзи ёқлаб овоз бераётган Сенат аъзолигига номзодларнинг фамилиялари қаршисида ўнг томонда жойлашган бўш катакка белги-крестик қўйиш йўли билан тўлдирилади.

Овоз берувчи тўлдирилган яширин овоз бериш бюллетенини кўринарли жойда туриши лозим бўлган сайлов қутисига ташлайди.

Бузиб қўйилган яширин овоз бериш бюллетени овоз берувчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин.

Яширин овоз бериш жараёни тугалланганидан кейин, фойдаланилмаган, шунингдек бузиб қўйилган яширин овоз бериш бюллетенилари уларга махсус штамп қўйиш йўли билан бекор қилинади, шундан сўнг улар муҳрланади ва алоҳида сақланади.

59-модда. Овозларни санаб чиқиш саноқ комиссияси аъзолари томонидан яширин овоз бериш натижалари аниқлангунга қадар танаффуссиз амалга оширилади.

Сайлов қутисидаги яширин овоз бериш бюллетенларига асосан саноқ комиссияси овоз беришда иштирок этган Кенгашлар депутатларининг умумий сонини, Сенат аъзолигига ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сонини, ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар сонини аниқлайди.

Овоз берувчилар томонидан сайлов бюллетенига қўшимча ёзиб қўйилган фуқароларнинг фамилиялари бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди.

Белгиланмаган намунадаги яширин овоз бериш бюллетенлари, овоз бериш вақтида битта ҳам катакка белги-крестик қўйилмаган бюллетенлар, шунингдек олд томонида муҳр ва саноқ комиссияси аъзоларининг имзолари бўлмаган бюллетенлар ҳақиқий эмас деб топилади.

Овоз бериш натижаларига кўра овоз беришда қатнашган Кенгашлар депутатлари овозининг эллик фоизидан ортиғини олган Сенат аъзолигига номзодлар сайланган деб ҳисобланади.

Яширин овоз бериш натижалари бўйича баённома тузилиб, у саноқ комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланади. Баённоманинг қаламда тўлдирилишига ва унга ҳеч қандай тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди.

Саноқ комиссияси раисининг маърузаси бўйича қўшма мажлисда яширин овоз бериш натижаларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинб, у қўшма мажлиснинг Сенат аъзолари сайловининг якунлари тўғрисидаги баённомасида акс эттирилади.

Қўшма мажлиснинг Сенат аъзолари сайловининг якунлари тўғрисидаги баённомаси икки нусхада тузилиб, раислик қилувчи томонидан имзоланади.

Баённоманинг қаламда тўлдирилишига ва унга бирорта тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди.

Агар овоз беришда яширин овоз бериш бюллетенига киритилган номзодлардан кимдир сайланмаган бўлса, бўш қолган ўринларга Сенат аъзоларини қўшимча сайлаш учун янги сайлов тайинланади.

Сенат аъзоларини қўшимча сайлаш бўйича қўшма мажлис асосий сайлов ўтказилганидан сўнг икки кун ичида ўтказилади. Қўшма мажлиснинг ўказилиш вақти, санаси ва жойи қўшма мажлис қарори билан белгиланади.

60-модда.Сайланган Сенат аъзоларини рўйхатдан ўтказиш учун қўшма мажлиснинг Сенат аъзолари сайловининг якунлари тўғрисидаги баённомаси икки кунлик муддатдан кечиктирмай Марказий сайлов комиссиясига топширилади.

Қўшма мажлиснинг Сенат аъзолари сайловининг якунлари тўғрисидаги баённомасининг иккинчи нусхаси ва Сенат аъзолари сайловини ўтказиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар вилоят ҳокимлиги архивида сақланади.

VII1 боб. Ҳокимнинг вилоят ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан эшитиш тартиби 

601-модда. Вилоят ҳокимининг вилоят ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи (бундан буён матнда ҳоким ҳисоботи деб юритилади) ҳар йили халқ депутатлари  вилоят Кенгашининг вилоятнинг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва жорий йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида эшитилади. Мазкур мажлис Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажлиси ўтказилганидан кейин ўн кундан кечиктирмай ўтказилади.

Сессияни ўтказиш, масалаларни кўриб чиқиш ва карорларни қабул қилиш тартиби ушбу бобнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ушбу Намунавий регламентнинг II-IV-боблари талабларига мувофиқ амалга оширилади.

602-модда. Ҳокимнинг ҳисоботини эшитиш юзасидан сессияларни чақириш тўғрисидаги қарор ҳоким ўринбосарларидан бири томонидан қабул қилинади.

603-модда. Ҳокимлик аппаратининг тегишли таркибий бўлинмаси ҳокимнинг ҳисоботига доир материалларни ҳоким ҳисоботини эшитишга ўн кун қолгунга қадар халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ҳисоботда баён қилинган масалалар ваколат доирасига киритилган доимий комиссиясига (бундан буён матнда масъул доимий комиссия деб юритилади) такдим этади.

604-модда. Ҳисоботда ҳоким ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан:

ҳудуд иқтисодиётининг барқарор ўсишини, унинг тармоқлари ривожланишини таъминлаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, чет эл инвестицияларини жалб қилиш, экспорт ҳажмини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш;

қонун ҳужжатларини, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларни бажариш;

ижтимоий соҳани ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, уй-жойлар қуриш ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш, таълим ҳамда соғлиқни сақлаш сифатини яхшилаш, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий ривожланишига оид бошқа масалаларни ҳал килиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.

605-модда. Ҳоким ҳисоботи бўйича халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарори лойиҳаси юзасидан нуқтаи назарни шакллантириш ва таклифлар олиш мақсадида ҳокимнинг ҳисоботига доир материаллар олинган куни масъул доимий комиссия томонидан халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия гурухларининг вакилларига ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатларига юборилади.

606-модда. Ҳоким ҳисоботини эшитиш тўғрисидаги масалани тайёрлаш ва сессия муҳокамасига киритиш масъул доимий комиссия томонидан амалга оширилади. Зарурат бўлганда масъул доимий комиссия ҳоким ҳисоботини эшитиш тўғрисидаги масалани атрофлича тайёрлаш учун бошка доимий комиссияларни ҳам жалб этиши мумкин.

607-модда. Ҳоким ҳисоботи бўйича материалларни умумлаштириш учун масъул доимий комиссия томонидан тегишли соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда ишчи гуруҳ ташкил этилади.

Ҳоким ҳисоботига доир материалларни умумлаштириш натижалари бўйича масъул доимий комиссия томонидан тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгаши партия гуруҳларининг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олган ҳолда доимий комиссия хулосаси ва халқ депутатлари Кенгаши қарори лойиҳаси тайёрланади.

608-модда. Ҳокимнинг ҳисоботини эшитишда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг рақобатлашаётган партия гурухлари раҳбарларидан бири сессияга раислик қилади.

609-модда. Ҳокимнинг ҳисоботини эшитиш учун маърузачи билан келишилган ҳолда камида 30 дақиқа берилади.

Ҳокимнинг ҳисоботи бўйича масъул доимий комиссия хулосасининг мазмунини ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарори лойиҳасининг асосий қоидаларини баён этиш мақсадида масъул доимий комиссиянинг раисига 15 дақиқагача вақт берилади.

Партия гурухлари вакилларига ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатларига маърузачига савол бериши учун 3 дақиқагача ва ҳисобот бўйича музокаралар учун 10 дақиқагача вақт берилади.

6010-модда. Вилоят ҳокимининг ҳисоботини эшитишга вилоятдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси аъзолари, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, вилоят ижроия ҳокимияти органлари таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари таклиф этилади.

Вилоят ҳокимининг ҳисоботини эшитишга тегишли ҳудудда жойлашган бошқа давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, корхоналарнинг, муассасаларнинг, ташкилотларнинг, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотларининг, сиёсий партияларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва бошқа шахслар таклиф этилиши мумкин.

6011-модда. Вилоят ҳокимининг ҳисоботини муҳокама   қилиш   Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг мажлисида берилган баҳолар ва белгиланган вазифалар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.

6012-модда. Вилоят ҳокимининг ҳисоботини муҳокама қилиш якунлари бўйича, шунингдек доимий комиссия хулосаси ва партия гуруҳлари фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарори қабул қилинади. Қарорда ҳоким ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ишининг самарадорлигига комплекс баҳо берилади, уларнинг ишини такомиллаштиришга доир тавсиялар ва таклифлар, шунингдек қарор амалга оширилишининг бориши устидан назоратни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади.

6013-модда. Ҳокимнинг ҳисоботи бўйича қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш масъул доимий комиссиянинг зиммасига юклатилади.

6014-модда. Ҳокимнинг ҳисоботи бўйича халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарори ва ҳокимнинг ҳисоботи маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий нашрларида ҳамда веб-сайтларида эълон қилиниши шарт.

6015-модда. Масъул доимий комиссия ҳокимнинг ҳисоботи бўйича халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарори ижро этилишини мониторинг қилади ва қарорда белгиланган муддатларда тегишли халқ депутатлари Кенгашини хабардор килади». 

 VIII боб. Доимий ва муваққат комиссиялар 

61-модда. Кенгаш сессияга киритиладиган ма­салаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва тайёрлаш учун ўз ваколатлари муддатига жамоатчилик асосида фаолиятни амалга оширувчи доимий ва муваққат комиссиялар тузиши ҳамда улар таркибига ўзгартишлар киритиши мумкин.

Доимий ва мyвaққaт комиссиялари раислигига ҳамда аъзолигига номзодлар сессиясига вилоят ҳокими-халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси томонидан тақдим этилади.

Доимий комиссия раислигига номзод бўйича овоз бериш алоҳида ўтказилади.

Доимий ва муваққат комиссиялар аъзолигига номзодларни сайлаш номзодларнинг ҳар бирини алоҳида ёки комиссиянинг бутун таркибини ялпи муҳокама қилиш йўли билан амалга оширилади, овоз беришда қарор ҳар бир номзод бўйича алоҳида ёки комиссия бутун таркиб бўйича Кенгаш депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

62-модда. Доимий комиссиялар сони ва таркиби сессияда белгиланади.

Кенгаш таркибида, қоида тариқасида, қуйидаги доимий комиссиялар тузилиши мумкин:

маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга

ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича;

қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари

бўйича;

ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича;

ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича;

саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалар ва аҳолига хизматлар кўрсатиш

бўйича;

аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича;

регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича.

Зарур ҳолларда Кенгаш томонидан янги доимий комиссиялар тузилиши ва илгари ташкил қилинган доимий комиссиялар тугатилиши, доимий комиссиялар таркибига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Доимий комиссиялар фаолияти Кенгаш қарори билан тасдиқлана­диган Кенгашнинг доимий комиссиялари тўғpисидаги низом билан тартибга солинади.

63-модда. Доимий комиссиялар ўз мажлисла­рида раис ўринбосарлари ва котибларини сайлайди.

Кенгашнинг депутати фақат битта доимий комиссияси аъзоси этиб сайланиши мумкин. Доимий комиссия таркибига кирмаган Кенгаш депутати унинг ишида маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин.

Доимий комиссиялари Кенгаш олдида масъул ва унга ҳисобдордирлар.

64-модда. Доимий комиссиялар ўз фаолиятини Кенгаш қарори билан тасдиқланадиган иш режалари асосида амалга оширади.

Доимий комиссиянинг сессиялар оралиғида ўтказиладиган мажлисларида иш режасига тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин, кейинчалик улар сессия тасдиғига киритилади.

65-модда. Доимий комиссиялар ўз фаолиятини мажлис шаклида амалга оширади.

Доимий комиссияларнинг мажлислари қоида тариқасида ойда камида бир марта ўтказилади.

Доимий комиссияларнинг қўшмa мажлислари улар ўртасидаги келишувга мувофиқ ўтказилади.

66-модда. Кенгаш аниқ вазифаларни бажариш учун Кенгаш депу­татлари орасидан муваққат комиссиялар тузиши мумкин.

Муваққат комиссия тузиш тўғpисидаги қapop сессия­да қабул қилинади.

Муваққат комиссия зиммасига юклатилган вазифаларни бажарганидан сўнг ўз фаолиятини тугатади.

Муваққат комиссиянинг вазифалари Кенгаш қарори билан белгиланади.

        67-модда. Доимий ва муваққат комиссияларининг ҳудуддаги давлат органлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар нодавлат-нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва мансабдор шахсларга юбориладиган қарорлари тавсия хусусиятига эга бўлади ва улар томонидан кўpиб чиқилиб, кўриб чиқиш натижалари ёки кўрилган чоралар ҳақида бир ойлик муддатда хабар қилиниши шарт. 

  1. IX. Депутатлик фаолиятини амалга ошириш шакллари 

68-модда. Кенгаш депутатининг ҳар бири сессия, доимий ва муваққат комиссиялар ишида ташаббускорлик ва фаоллик билан қатнашиши лозим. Депутат ўз ваколат­ларини ишлаб чиқаришдан ёки хизмат вазифаларидан ажралмаган ҳолда амалга оширади.

69-модда. Депутатлар партия гуруҳларига бирлашишлари мумкин.

Ҳар бир партия гуруҳи сессия муҳокамасига киритилаётган масалаларни дастлабки тарзда кўpиб чиқиш ва улар юзасидан таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.

Партия гуруҳлари Кенгашнинг доимий комиссиялари билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб боради.

70-модда. Партия гуруҳлари сиёсий партиялардан кўрсатилган Кенгаш депутатларининг таъсис йиғилишларида, ўз партияларининг сиёсатини уюшган ҳолда ўтказиш учун тузилади. Партия гуруҳлари партия гуруҳи раҳбарининг тегишли аризаси ва таъсис ҳужжатларига асосан Кенгаш томонидан рўйхатга олинади.

Партия гуруҳлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

сессия кун тартибини шакллантиришда иштирок этиш;

сессия кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича музокараларда партия гуруҳ вакилига кафолатланган тарзда сўз берилиши;

ҳоким-халқ депутатлари вилоят Кенгаши раисига, ҳоким ўринбосарларига, ҳокимлик­нинг бошқарма ва бўлимлари бошлиқларига, шунингдек Кенгаш ҳудудида жойлашган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарларига сўровлар билан мурожаат этиш;

доимий ва муваққат комиссиялар раислигига номзодлар бўйича таклифлар киритиш;

сессияда муҳокама қилинаётган масала бўйича партия гуруҳининг фик­рини депутатлар орасида тарқатиш;

Жиззах вилояти ҳокими-халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси лавозимига тасдиқланган шахснинг қониқарсиз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига асосланган хулосалар тақдим этиш ташаббуси;

Кенгаш депутатлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга ошириш.

партия гуруҳларининг фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа хил хизматлар кўрсатиш вилоят ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи ва ишлар бошқармаси томонидан таъминланади.

71-модда. Кенгаши депутати сессияда кўриб чиқилаётган барча масалалар бўйича ҳал қилувчи овоз ҳуқуқидан фойдаланади.

Кенгаш депутати:

доимий ҳамда муваққат комиссияларига сайлаш ва сайланишга;

сессияда кўриб чиқилиши учун масалалар таклиф этишга;

сессия кун тартиби, муҳокама қилинаётган масалаларни кўриб чиқиш тартиби ва моҳияти юзасидан таклифлар ва мулоҳазалар киритишга;

Кенгаш тoмонидан сайланадиган, тайинланадиган ёки тасдиқ­ланадиган мансабдор шахсларнинг номзодлари бўйича фикр билдиришга;

музокараларда иштирок этишга, маърузачи, қўшимча маърузачи ва сессияда раислик қилувчига саволлар беришга;

депутат сўрови билан мурожаат этишга;

ўз таклифларини асослаб бериш учун сўзга чиқишга ва овоз бериш сабаблари юзасидан маълумот беришга;

сессияда раислик қилувчига сессияда муҳокама қилина­ётган масала юзасидан ўз  нутқи, таклифи ёки мулоҳазаси матнини топ­ширишга;

таркибига ўзи кирган Кенгаш органининг қарорига қўшилмаган тақдирда ўз нуқтаи назарини сессияда баён қилишга ёки бу ҳaқдa Кенгаш раисига ёзма шаклда маълум қилишга;

Кенгашга ҳисобдор бўлган ёки унинг назорати остидаги ҳар қандай орган ёхуд мансабдор шахснинг ҳисоботи ёки ахборотини сессияларда эшитиш тўғpисида таклиф киритишга;

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик Палатаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларининг ижро этилиши, шунингдек Кенгаш қарорларининг бажарилиши юзасидан текширишлар ўтказиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқилиши учун таклиф этишга;

Сессия баённомаси ва стенограммаси билан белгиланган тартибда танишишга ҳақли.

Кенгаш депутати қонун хужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

72-модда. Кенгаш депутати:

сессия самарали ишлашига кўмаклашиш, сессия вақтини тежаш;

Кенгашнинг регламентига риоя қилиши ва сессияда раислик қилувчининг талабларини бажариш;

фақат сессияда раислик қилувчининг рухсати билангина сўзга чиқиши;

депутатлик одоб қоидаларига риоя қилиши;

сессияда иштирок этиши ва унинг ишида фаол қатнашиши;

ўзи таркибига сайланган доимий ёки муваққат комиссиялар мажлисларида иштирок этиши;

Кенгаш регламентида белгиланган тартибда овоз беришда иштирок этиши шарт.

Кенгаш депутати сессияда,ўзи таркибига кирган доимий ёки муваққат комиссия мажлисида иштирок этиш имконияти бўлмаган тaқдирда, бу ҳақда ҳоким-халқ депутатлари вилоят Кенгаши раисига ёки комиссия раисига олдиндан хабар қилиши шарт.

73-модда. Кенгаш депутати ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан депутат сўрови юборишга ҳақли.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари депутат сўровига мазкур сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юбориши шарт.

Судларнинг раислари, прокурорлар, суриштирув ва тepгoв органлари­нинг раҳбарларига йўлланган депутат сўрови уларнинг иш юритувидаги аниқ ишлар ва материалларга тааллуқли бўлиши мумкин эмас.

Депутат сўровлари бўйича ахборот сессияда ёки доимий ёхуд муваққат комиссиялар мажлисида муҳокама қилиниши мумкин.

74-модда. Кенгаш депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғpисидаги масала вилоят прокурори ёки юқори турувчи прокурорнинг тақдимномасига биноан Кенгаш томонидан ўн кун ичида ҳал этилади. Сенатор этиб сайланган депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Кенгаш депутатини жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллашга розилик олиш тўғрисидаги прокурор тақдимномаси Кенгаш томонидан сессияда кўриб чиқилади, сессиялар оралиғидаги даврда эса вилоят ҳокими- халқ депутатлари вилоят Кенгашининг раиси ёки унинг вазифасини бажарувчи мансабдор шахс томонидан кўриб чиқилиб, қабул қилинган қарор кейинчалик Кенгаш томонидан тасдиқланади.

Кенгашнинг Кенгаш депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик бериш масаласига доир қарори тегишли прокурорга дарҳол юборилади.

Кенгашнинг Кенгаш депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик беришни рад этиши унга нисбатан жиноят ишини юритишни ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазони назарда тутадиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни истисно этадиган ва бундай ишларни тугатишга сабаб бўладиган ҳолат ҳисобланади.

75-модда. Кенгаш депутати одоб қоидаларига қатъий риоя этиши лозим. Кенгаш депу­татининг ўз мaқомидан фуқaролар, жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаат­ларига зиён етказадиган тарзда фойдаланишига йўл қўйилмайди.

Депутатлик одоби бузилган тақдирда Кенгаш депутатининг хулқ-атвори тўғpиси­даги масала Кенгаш томонидан ёхуд унинг топшириғига кўра регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия томонидан кўриб чиқилиши мумкин. 

                                 X . Якунловчи қоидалар 

76-модда. Кенгаш фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш Жиззах вилояти ҳокимлиги аппарати томонидан амалга оширилади.

77-модда. Жиззах вилояти ҳокимлиги Кенгаш депутатини ҳужжатлар, зарур ахборот ва маълумот материаллари, шунингдек депутатлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича мутахассисларнинг маслаҳатлари билан таъминлайди.

Кенгаш депутатига техник воситалар, алоқа воситалари ва маълумотлар базаларидан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратилади.

78-модда. Кенгашнинг Регламенти, унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш Кенгаш қарори билан тасдиқланади.

Кенгашнинг регламентига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлар доимий комиссиялар, партия гуруҳлари, Кенгаш депутатлари томонидан киритилиши мумкин ва сессия кун тартиби лойиҳасига киритилади ҳамда биринчи навбатда кўриб чиқилади.

79-модда. Кенгаш регламентида назарда тутилмаган Кенгаш фаолиятига доир масалаларни сессияда кўриб чиқиш тартиб-таомиллари сессияда Кенгаш депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади, баённома тарзида расмийлаштирилади ва қабул қилинган кундан эътиборан амал қилади.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2011 йил «___» январдаги ______ сонли қарорига 2-илова.

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг

доимий комиссиялари тўғрисидаги низом

I-боб. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Низом «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг регламенти асосида ишлаб чиқилган ва халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) доимий комиссияларини шакллантириш ва ишини ташкил қилиш тартибини

Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияси муҳокамасига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда қараб чиқиш ва тайёрлаш,  Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик Палатаси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Кенгашнинг қарорлари ҳаётга тадбиқ этилишига кўмаклашиш, ўз ваколатлари доирасида назорат вазифаларни амалга ошириш учун халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутатлари (бундан буён матнда Кенгаш депутатлари деб юритилади) орасидан халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши доимий комиссиялари (бундан буён матнда доимий комиссиялар деб юритилади) салайди.

  1. Доимий комиссиялар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари асосида, шунингдек Кенгаш Регламентига ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.
  2. Доимий комиссиялар Кенгаш сессиясида Кенгаш депутатлари орасидан раис ва аъзолардан иборат таркибда сайланади. Доимий комиссиялар ўз фаолиятларини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.
  3. Кенгаш депутати фақат битта доимий комиссияси аъзоси этиб сайланиши мумкин.

Доимий комиссия таркибига кирмаган Кенгаш депутати унинг ишида маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин.

Вилоят ҳокими-халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси доимий комиссиялар таркибига сайланиши мумкин эмас.

  1. Доимий комиссиялар раислари ва аъзолигига номзодлар сессиясига вилоят ҳокими-халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси томонидан тақдим этилади.

Доимий комиссия раислигига номзод бўйича овоз бериш алоҳида ўтказилади.

Доимий комиссиялар аъзолигига номзодларни сайлаш номзодларнинг ҳар бирини алоҳида ёки комиссиянинг бутун таркибини ялпи муҳокама қилиш йўли билан амалга оширилади, овоз беришда қарор ҳар бир номзод бўйича алоҳида ёки комиссия бутун таркиб бўйича Кенгаш депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

6.Доимий комиссиялар  ўз мажлисларида очиқ овоз бериш йўли билан доимий комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан раис ўринбосарларини ва котибларини сайлади.

7.Доимий комиссияларнинг барча аъзолари тенг ҳуқуқлардан фойдаланади.

  1. Доимий комиссиялар Кенгаш олдида масъул ва унга ҳисобдордир.

9.Кенгаш депутатининг доимий комиссиядаги ваколатлари унинг илтимосига кўра, шунингдек унинг ўз вазифаларини бажаришга имкон бермайдиган ҳолатлар муносабати билан муддатидан илгари тўхтатилиши мумкин.

Доимий комиссия раисининг таклифига мувофиқ доимий комиссия таркибига ўзгартиришлар сессияда кўриб чиқилади.

Доимий комиссия котиби комиссия аъзолари орасидан комиссия мажлисида сайланади.

  1. 10. Доимий комиссиялар сони ва таркиби сессияда белгиланади.

Кенгаш таркибида, қоида тариқасида, қуйидаги доимий комиссиялар тузилиши мумкин:

маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича;

қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича;

ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича;

ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича;

саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалар ва аҳолига хизматлар кўрсатиш бўйича;

аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича;

регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича.

Зарур ҳолларда Кенгаш томонидан янги доимий комиссиялар тузилиши ва илгари ташкил қилинган доимий комиссиялар тугатилиши, доимий комиссиялар таркибига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

II-боб. Доимий комиссиялар фаолиятининг асосий йўналишлари

11.Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия:

маҳаллий бюджет лойиҳаси, унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифлар, шунингдек маҳаллий бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни дастлабки тарзда кўриб чиқади, бошқа доимий комиссиялар билан биргаликда хулосалар тайёрлайди, мазкур масалалар юзасидан сессияда маърузалар ва қўшимча маърузалар билан чиқади;

иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқишда иштирок этади, ўз ваколатлари доирасида таклифлар киритади;

тадбиркорлик соҳасида хусусий ва оилавий бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш инфратузилмасини шакллантиришга, тадбиркорлик субъектлари учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этишга, янги иш ўринлари яратишга кўмаклашади;

бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш масалаларини ўрганади, улар бўйича тавсиялар тайёрлайди;

маҳаллий бюджет ижроси, бюджетдан ташқари ва мақсадли фондлардан мақсадли фойдаланиш тартиби устидан назоратни амалга оширади;

маҳаллий солиқлар ва маҳаллий бюджетга тушадиган бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларнинг миқдорини белгилаш ва бериш масалаларини кўриб чиқади ва хулосалар беради;

ҳокимлик бошқармалари ва бўлими, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига таалуқли масалалар бўйича ахборотини эшитади, тавсиялар киритади ва уларнинг ижросини назорат қилади;

ҳокимликнинг тузилиши, штатлари ва ходимларининг меҳнатга хақ тўлаш фонди тўғрисидаги вилоят ҳокими-халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси тақдимномасини дастлабки тарзда кўриб чиқишда қатнашади;

ўз ваколатига таалуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зурур ҳолларда Кенгаш қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.

  1. Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссия:

Кенгаш томонидан режалаштирилаётган дастурларни, шунингдек вилоят ҳудудида (бундан буён матнда ҳудудда деб юритилади) қонунийликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

ўз ваколатига таалуқли бўлган Кенгашнинг дастурлари ва ҳокимлик қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқишда қатнашади ва хулоса беради;

ҳокимлик бошқармалари ва бўлими, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига таалуқли масалалар бўйича ахборотини эшитади, тавсиялар киритади ва уларнинг ижросини назорат қилади;

вилоят ҳокими-халқ депутатлари вилоят Кенгаши раисининг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги, Кенгашнинг доимий комиссияси эса вилоят ҳудудида жойлашган халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқади;

омммавий ахборот воситалари, сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмалари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади, ҳудудда жамоат тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;

фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳудудда қонунийлик ва инсон ҳуқуқларининг бузилиши масалаларига оид мурожаатларини кўриб чиқади, шунингдек тегишли давлат органларига сўровлар юборади ва комиссия қарорларининг бажарилишини назорат қилади;

ўз ваколатига таалуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зурур ҳолларда Кенгаш қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.

  1. Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссия:

ҳудудни ижтимоий-маданий ривожлантириш дастурларининг лойиҳаларини, шунингдек уларнинг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботларни дастлабки тарзда кўриб чиқади, бошқа доимий комиссиялар билан биргаликда хулосалар тайёрлайди, мазкур масалалар юзасидан сессияда маъруза ва қўшимча маърузалар билан чиқади;

ҳудудни ижтимоий-маданий ривожлантириш дастурлари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

ҳокимлик бошқармалари ва бўлими, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига таалуқли масалалар бўйича ахборотини эшитади, тавсиялар киритади ва уларнинг ижросини назорат қилади;

анъанавий халқ ижодиёти марказлари, аҳолининг миллий-маданий анъаналари, бадиий ҳунармандчиликни ривожлантириш учун шароитлар яратишга кўмаклашади;

тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, маҳаллий даволаш-профилактика муассасаларини, шу жумладан табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

фармацевтика соҳаси самарали фаолият юритиши бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ҳудудда аҳолининг ижтимоий ҳимояланганлик ҳолатини таҳлил қилади, аҳолининг ижтимоий ҳимояланганлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;

бюджет маблағлари ва корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларнинг хайрия бадаллари ҳисобидан аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатларини белгилашда иштирок этади;

ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари, кўп болалаи оилалар ҳамда кекса фуқароларнинг уй-жой ва моддий-маиший шароитларини яхшилаш бўйича қонун ҳужжатларида кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади;

меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек ишга жойлаштириш тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ўз ваколатига таалуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зурур ҳолларда Кенгаш қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.

14.Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссия:

ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш соҳасидаги дастлабки тарзда кўриб чиқади ва ишлаб чиқишда қатнашади;

таълим тизимининг ҳолатини таҳлил ва назорат қилади, таълим сифатини янада яхшилаш, мактаблар, лицейлар, коллежларда ва олий ўқув юртларида ўқув-тарбия жараёнини демократлаштиришни ривожлантириш бўйича тавсилар киритади;

таълим муассасалари тармоғини ривожлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқув-тарбия жараёни қатнашчиларини соғломлаштириш ва моддий рағбатлантириш масалаларини ҳал қилишга кўмаклашади, таълим соҳаси ходимларининг ижтимоий масалаларини ҳал қилиш учун пул маблағлари ажратилиши ташаббуси билан чиқади;

кадрлар тайёрлашни яхшилаш, ҳудуднинг интеллектуал салоҳиятини сақлаб қолиш мақсадида Кенгашнинг олий ўқув юртлари билан ҳамкорлиги масалаларини дастлабки тарзда ўрганади ва уни кучайтириш бўйича таклифлар киритади;

жисмоний тарбия ва спорт муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, спортни ривожлантириш, шунингдек аҳоли турар жойларида жисмони тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун шароитлар яратиш масалаларини ўрганади;

ёшларни ижтимойи муҳофаза қилиш, уларни ишга жойлаштириш, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича муаммоларни таҳлил қилади ва бу борадаги чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади;

маданият муассасалари тармоғини ривожлантиришга кўмаклашади, уларнинг ёшларни эстетик тарбиялашдаги ролини ошириш бўйича таклифлар киритади;

ёшлар билан ишлашнинг шакл ва усулларини такомиллаштириш билан боғлиқ масалаларни Кенгаш томонидан тайёрлашда ва кўриб чиқишда таклифлар киритади;

ҳокимлик бошқармалари ва бўлими, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига таалуқли масалалар бўйича ахборотини эшитади, тавсиялар киритади ва уларнинг ижросини назорат қилади;

бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, вояга етмаганлар устидан васийлик ва ҳомийлик, ёшларни касбга йўналтириш бўйича ишларни назорат қилади;

ўз ваколатига таалуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зурур ҳолларда Кенгаш қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.

  1. Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалар ва аҳолига хизматлар кўрсатиш бўйича доимий комиссия:

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалар ва аҳолига хизматлар кўрсатишни ривожлантириш қисмини дастлабки тарзда кўриб чиқади ва тайёрлашда қатнашади;

ҳудуднинг бош режаси ва қурилиш қоидалари лойиҳаларини кўриб чиқишда иштирок этади;

коммунал соҳа, транспорт ва алоқа ҳолатини ўрганади, аҳолига коммунал ва маиший хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, шаҳар транспортини ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;

ҳокимлик бошқармалари ва бўлими, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига таалуқли масалалар бўйича ахборотини эшитади, тавсиялар киритади ва уларнинг ижросини назорат қилади;

савдо, умумий овқатланишни ташкил қилиш, истеъмол бозорлари фаолияти билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;

бозорлар ишини оптималлаштириш, саноат ва озиқ-овқат молларини реализация қилиш, ҳудудда ярмаркалар ташкил қилиш бўйича таклифлар киритади;

ёқилғи-энергетика таъминоти, сув таъминоти, оқова сувларни четга чиқариб юбориш ва тозалаш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва утилизация қилиш масалаларини кўриб чиқади;

ўз ваколатига таалуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зурур ҳолларда Кенгаш қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.

  1. Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссия:

аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича дастурларни дастлабки тарзда кўриб чиқади ва тайёрлашда қатнашади;

ердан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва қайта ишлов бериш, табиий муҳитни яхшилаш бўйича ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий-хўжалик шароитлари масалаларини кўриб чиқади;

деҳқон ва фермер хўжаликлари, саноат корхоналари, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ўртасидаги ишлаб чиқариш алоқаларини ўрганади ва уларни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритади;

табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларидан самарали фойдаланиш устидан назоратни амалга оширади;

қишлоқ хўжалиги ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликларини самарали ривожлантириш учун зарур шароитлар яратиш бўйича таклифлар киритади;

ҳудуддаги сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг асосий йўналишларини белгилашда, шунингдек сув ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида қонунийлик ва ҳамда ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда иштирок этади;

сув объектлари ҳолатини сақлаш ва яхшилаш, уларга зарарли таъсир кўрсатилишини олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек авариялар, тошқин, сел ва табиий офатлар натижасида вайрон бўлган объектларни тиклаш юзасидан таклифлар киритади;

зарур ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ экологик экспертиза ўтказиш бўйича таклифлар киритади;

ҳокимлик бошқармалари ва бўлими, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига таалуқли масалалар бўйича ахборотини эшитади, тавсиялар киритади ва уларнинг ижросини назорат қилади;

ўз ваколатига таалуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зурур ҳолларда Кенгаш қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.

  1. Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия:

Кенгаш депутатининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шу жумладан уни чақириб олиш тўғрисидаги, Кенгаш депутатини жиноий жавобгарликка тортишга, ушлаб туришга, қамоққа олишга ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллашга вилоят прокурорининг тақдимномаси бўйича розилик бериш масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқади ва Кенгаш томонидан кўриб чиқишга тайёрлайди;

Кенгашнинг доимий ва муваққат комиссиялари, бошқа органларини ташкил қилиш ва тугатиш ҳақидаги масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқади;

Кенгашнинг топшириғига мувофиқ Кенгаш депутати томонидан қонун ҳужжатлари, ахлоқ нормалари ва депутатлик одоби қоидаларини бузиш фактлари бўйича материалларни кўриб чиқади ҳамда мазкур масала бўйича хулоса тақдим қилади;

Кенгаш регламенти лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун киритади, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;

сайловчиларнинг депутатлар томонидан депутатлик одоби қоидаларини бузиш билан боғлиқ шикоятларини кўриб чиқади;

Кенгаш депутатлари, бошқа шахслар томонидан Кенгаш регламенти нормаларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади ва уни бузиш ҳолатлари мавжуд бўлганда, уларни бартараф қилиш чораларини кўради;

ўз ваколатига таалуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зурур ҳолларда Кенгаш қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.

III боб. Доимий комиссиялар ишини ташкил этиш

  1. Доимий комиссиялар ўз фаолиятларини сессияда тасдиқланадиган иш режалари асосида амалга оширадилар. Доимий комиссияларнинг иш режалари Кенгашнинг иш режаси билан белгиланган ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш фаолиятининг асосий йўналишларига мувофиқ ишлаб чиқилади.

Доимий комиссиянинг ташаббуси билан доимий комиссиянинг иш режасига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Доимий комиссияларнинг иш режасидаги ўзгартиришлар навбатдаги сессияда тасдиқланади.

  1. Доимий комиссиялар ўз ишларини масалаларни биргаликда, эркин муҳокама қилиш ва ҳал этиш, ошкоралик ҳамда доимий комиссия аъзоларининг кенг ташаббускорлиги асосида ташкил этадилар.
  2. Доимий комиссиялар ўз фаолиятларини мажлис шаклида амалга оширадилар.

Доимий комиссияларнинг мажлислари қоида тариқасида, ойда камида бир маротаба ўтказилади.

Доимий комиссиянинг мажлислари раис, раис йўқлигида раис ўринбосарининг ташаббуси билан, шунингдек комиссия аъзолари кўпчилиги томонидан чақирилиши мумкин.

Доимий комиссияларнинг қўшма мажлислари улар ўртасидаги келишувга мувофиқ ўтказилади.

21.Доимий комиссияларнинг мажлисларида иш давлат тилида олиб борилади.

  1. 22. Доимий комиссияларнинг мажлислари, башарти уларда доимий комиссия таркибининг ярмидан кўпи иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.

Доимий комиссия аъзоси мажлисда иштирок этиш имконияти бўлмаган тақдирда, бу ҳақда комиссия раисига олдиндан хабар қилиши шарт.

  1. Доимий комиссиялар мажлислари кун тартиби лойиҳасига доимий комиссиялар иш режаларидаги масалалар, Кенгаш қарорларида белгиланган масалалар, шунингдек доимий комиссиялар аъзолари томонидан таклиф қилинган масалалар киритилади.

Кун тартиби лойиҳаси ва мажлисни олиб бориш тартиби доимий комиссия раиси томонидан эълон қилинади ва муҳокама қилингандан сўнг тасдиқланади.

24.Доимий комиссия мажлисларида баённомалар юритилади.

Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

Доимий комиссиянинг номи, мажлиснинг тартиб рақами;

мажлис ўтказиладиган вақт, сана ва жой;

ҳозир бўлган ва қaтнашмаган доимий комиссия аъзоларининг сони, шунингдек таклиф этилган шахсларнинг сони;

мажлиснинг кун тартиби, мажлисда кўриб чиқиш учун киритилган ҳар бир масала юзасидан ҳар бир маърузачи ҳамда қўшимча маърузачининг фамилияси, исми ва лавозими;

кун тартибига мувофиқ муҳокама қилинаётган масалаларнинг моҳияти;

“ёқлайман”, “қаршиман” ёки “бетарафман” деб берилган овозлар сони кўрсатилган, қабул қилинган қарорлар рўйхати.

Мажлис баённомасига мажлисда ҳозир бўлган ва қатнашмаётган доимий комиссия аъзолари рўйхати, таклиф этилган шахслар рўйхати, маърузалар матнлари ва бошқа материаллар илова қилинади.

Доимий комиссия мажлисининг баённомаси мажлис тугаганидан сўнг уч кундан кечиктирмай расмийлаштирилади. Баённома комиссия раиси ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс ва доимий комиссия котиби томонидан имзоланади.

  1. Доимий комиссия мажлисини самарали олиб бориш учун қоида тариқасида маърузалар учун 20 дақиқа доирасида, қўшимча маъруза учун 10 дақиқага доир, музокараларда сўзга чиқувчиларга 5 дақиқадан 10 дақиқагача, ахборот ёки маълумот бериш учун 3 дақиқага қадар вақт берилади.
  2. Доимий комиссияларнинг мажлислариочиқ ўтказилади. Доимий комиссия ёпиқ ёки сайёр мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Мажлисларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, шунингдек ҳудудда жойлашган давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситаларининг таклиф қилинган вакиллари ва бошқа шахслар иштирок этиши мумкин.

Мажлисига таклиф этилган шахслар муҳокама этилаётган масалалар юзасидан қарор қабул қиланётганда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас, шунингдек улар раислик қилувчининг фармойишларига бўйсунишлари шарт.

Мажлисга таклиф қилинаётган шахсларнинг сони ва таркиби доимий комиссия раиси томонидан ҳал этилади.

Мажлисда раислик қилувчи мажлисга таклиф қилинган шахслар таркиби ва сони тўғрисида доимий комиссия аъзоларини хабардор қилади.

  1. Доимий комиссиялар масалаларни тайёрлаш ва уларни пухта ишлаб чиқиш учун Кенгаш депутатлари орасидан, давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, мутахассислар ва олимлардан иборат ишчи гуруҳлар тузишга ҳақли.
  2. Доимий комиссиялар ўзларига тааллуқли масалаларни кўриб чиқиш вақтида тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва бир хил мажбуриятга эгадирлар.
  3. Доимий комиссияларнинг аъзолари комиссиялар фаолиятида иштирок этишлари, уларнинг қарорларини ҳаётга тадбиқ этишлга кўмаклашишлари, доимий комиссияларнинг топшириқларини бажаришлари шарт. Доимий комиссиялар аъзолари ҳар чоракда доимий комиссия раисига доимий комиссия иш режасида назарда тутилган тадбирларнинг ижро этилиши бўйича ўз фаолияти якунлари ва депутатлик вазифаларини бажариш натижалари тўғрисида ёзма ҳисоботлари тақдим этадилар.

Доимий комиссиялар аъзолари ўз ваколатларини ишлаб чиқариш ёки хизмат фаолиятида ажралмаган ҳолда амалга оширадилар. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари доимий комиссиялар аъзоларини улар ўз депутатлик вазифаларини бажарадиган вақтда, уларнинг иш жойини (лавозимини) сақлаган ҳолда, ишдан озод қилишлари шарт. Депутатлик вазифаларини бажараётган вақтда доимий комиссиялар аъзоларининг ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

  1. Доимий комиссиясининг аъзоси кўриб чиқилаётган масалалар бўйича ҳал қилувчи овоз ҳуқуқидан фойдаланади, уларни тайёрлаш, муҳокама қилиш ва қарорлар қабул қилишда, шунингдек Кенгашнинг, доимий комиссиянинг қарорлари бажарилишини ташкил этишда иштирок этади. Доимий комиссиянинг ҳар бир аъзоси бир овозга эга ва муҳокама қилинаётган масала юзасидан «ёқлайман», «қаршиман» ёки «бетарафман» деб овоз беради. Доимий комиссия мажлисида иштирок этаётган доимий комиссиянинг ҳар бир аъзоси муҳокама қилинаётган масала бўйича овоз беришда иштирок этишга мажбур.
  2. Доимий комиссия аъзосига доимий комиссия томонидан кўриб чиқилаётган барча масалалрни ҳал этишда фаол иштирок этиш учун шароит яратиб берилади, унга зарур ҳужжатлар ёки бошқа материаллар олдиндан юборилади.Доимий комиссия аъзолари доимий комиссия мажлиси ўтказиладиган вақт, сана, жой ва кун тартиби тўғрисида олдиндан хабар қилинади.

Доимий комиссия аъзолари комиссия томонидан жойларда кўриб чиқилиши лозим бўлган масалаларни вилоят ҳокими-халқ депутатлари вилоят Кенгаш раисининг, доимий комиссия раисининг топшириғига биноан топшириғига биноан ёки ўз ташаббуси билан ўрганади, ушбу масала юзасидан давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролардан тушган таклифларни умумлаштиради, уларни доимий комиссия мажлисида муҳокама қилади ҳамда таклифлар киритади.

  1. Бир нечта доимий комиссияларга таалуқли масалалар доимий комиссиялар томонидан биргаликда тайёрланиши ва кўриб чиқилиши мумкин.

Доимий комиссияларнинг қўшма мажлисларини доимий комиссиялар раислари ўзаро келишув асосида борадилар.

Доимий комиссия ўзи кўриб чиқаётган масаласи юзасидан бошқа доимий  комиссияларнинг фикрини сўраб олиши мумкин.

Бошқа доимий комиссияларнинг илтимосига биноан доимий комиссия ўзига тааллуқли масалалар бўйича ушбу доимий комиссиялар томонидан кўриб чиқилаётган масалаларни тайёрлашда иштирок этиши мумкин.

  1. Айни бир масала бўйича доимий комиссияларнинг фикри турлича бўлган тақдирда улар келишмовчиликларни бартараф этиш чораларини кўрадилар. Агар муросага келинмаса, мазкур масалани тайёрлашга масъул бўлган доимий комиссиянинг қарори узил-кесил ҳисобланади.

34.Доимий комиссияларда барча масалалар комиссия аъзолари умумий таркибининг кўпчилик овози билан ҳал этилади.

Бир нечта доимий комиссияларнинг қўшма мажлислари ўтказилганда қарор ҳар бир доимий комиссияда кворум мавжуд бўлган ҳолларда мажлисда қатнашаётган доимий комиссиялар аъзолари умумий таркибининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

  1. Доимий комиссиялар кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан тавсиявий хусусиятига эга бўлган қарорлар қабул қиладилар ёки Кенгаш қарор лойиҳалари бўйича ўзига тааллуқли масалалар юзасидан хулосалар берадилар.
  2. Доимий комиссияларнинг қарори, хулосалари ва баённомалари доимий комиссия раиси томонидан имзоланади.

Доимий комиссиялар қабул қилган қўшма қарорлар, улар томонидан биргаликда тайёрланган хулосалар, шунингдек қўшма мажлисларнинг баённомалари уларнинг раислари томонидан имзоланади.

  1. Доимий комиссиялар томонидан қабул қилган қарорлар тегишли давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва манафаатдор ташкилотларга юборилади.
  2. Доимий комиссияларнинг қарорлари қайси давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва мансабдор шахсларга нисбатан қабул қилинган бўлса, улар томонидан кўриб чиқилиши шарт.

Доимий комиссия қарорида бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, кўриб чиқиш натижалари ёки кўрилган чоралар ҳақида доимий комиссияларга бир ойлик муддатда хабар қилиниши лозим. Доимий комиссиялар қарорларини кўриб чиқиш якунлари доимий комиссиялар мажлисларида, зарур ҳолларда эса сессияларда кўриб чиқилади. Зарур ҳолларда доимий комиссия мажлисида унинг қарори ижро этилиши муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.

  1. Доимий комиссия қарорларининг бажарилишининг бориши юзасидан назорат доимий комиссия раиси ёки қарорда кўрсатилган доимий комиссия аъзоси томонидан амалга оширилади.

IV-боб. Доимий комиссияларнинг ваколатлари

  1. 40. Доимий комиссиялар сессиялар кун тартибига доир таклифларни шакллантиришда иштирок этадилар.
  2. 41. Доимий комиссиялар ўзларига тааллуқли масалалар бўйича давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, мансабдор шахслардан ҳужжатларни, ёзма хулосаларни, ҳисобот маълумотлари ва бошқа материалларни сўраб олишга ҳақли.
  3. 42. Доимий комиссиялар ҳудудида жойлашган давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарларини ўз мажлисларига таклиф этиш ҳамда уларнинг Кенгаш қарорлари ва доимий комиссиялар тавсияларининг қандай бажарилиши тўғрисидаги ахборотларини тинглаш ҳуқуқига эга.

Доимий комиссиялар тегишли органлар ҳамда ташкилотларни кўриб чиқиладиган масалалар хусусида олдиндан хабардор қиладилар.

  1. Доимий комиссиялар ўрганиб чиқиш учун ўзларига берилган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш якунлари юзасидан Кенгашга ўз қарорлари ёки хулосаларини тақдим этадилар.
  2. 44. Кенгашнинг топширғига биноан, доимий комиссиялар Кенгаш депутатлари билдирган таклифлар, танқидий мулоҳазалар ва сўровларнинг амалга оширилишини назорат қиладилар.
  3. 45. Доимий комиссия раиси:

-зарур материаллар тайёрланишини ташкил этади, комиссия мажлисларини чақиради, мажлис ҳақида комиссия аъзолари ва бошқа иштирокчиларни хабардор қилади;

-доимий комиссия мажлисларида раислик қилади;

-доимий комиссиянинг иш режаси лойиҳасининг тайёрланишини ташкил этади;

– доимий комиссия аъзолари, шу жумладан раис ўринбосари ва доимий комиссия котиби ўртасида ишларни тақсимлайди ҳамда улар фаолиятини йўналтиради;

– доимий комиссия аъзоларига топшириқлар беради, уларга доимий комиссиянинг фаолияти билан боғлиқ материаллар ва ҳужжатларни юборади;

– доимий комиссия аъзоларини ишчи гуруҳларнинг ишида қатнашиш, шунингдек комиссиянинг бошқа топшириқларини бажариш учун таклиф қилади;

– давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларини, мутахассис ва олимларни комиссия ишида иштирок этиш учун таклиф қилади;

– сессияларда, давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан бўладиган муносабатларда доимий комиссия номидан вакиллик қилади;

– доимий комиссия фаолияти тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ва сессияда ҳисобот беради;

– доимий комиссия қарорларининг ижро этилиши юзасидан ишларини ташкил этади;

– Кенгашга, вилоят ҳокими-халқ депутатлари вилоят Кенгаши раисига уларнинг топшириқлари бажарилиши юзасидан ахборот беради;

– доимий комиссия аъзоларини улар томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилганлиги ва тавсиялари кўриб чиқилганлиги тўғрисида хабардор қилади;

– бошқа комиссиялар билан биргаликда ишлар олиб борилишини ташкил этади;

-доимий комиссия мажлиси қарорлари, хулосалари ва баённомаларини имзолайди;

-ўз ваколати доирасида бошқа вазифаларни амалга оширади.

  1. Доимий комиссия раисининг ўринбосари раиснинг топшириғига кўра унинг айрим вазифаларини бажаради ва раис йўқлигида ёки унинг ўз вазифаларини амалга оширишга имкони бўлмаган ҳолларда раис вазифасини бажаради.
  2. Доимий комиссия котиби:

-доимий комиссия иш режасининг лойиҳасини тайёрлайди;

– доимий комиссия иш режасининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

-доимий комиссия иш юритуви учун жавоб беради, ҳокимликнинг тегишли бўлимига ҳужжатларни сақлаш учун ўрнатилган тартибда топширади;

-доимий комиссия мажлиси баённомасини юритади ва уни имзолайди;

-доимий комиссия фаолияти билан боғлиқ бошқа вазифаларни бажаради.

V-боб. Якунловчи қоидалар

  1. Доимий комиссиялар фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи томонидан таъминланади.
  2. Ҳокимлик доимий комиссияларни ҳужжатлар, зарур ахборот ва маълумот материаллари, шунингдек доимий комиссиялар фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича мутахассисларнинг маслаҳатлари билан таъминлайди.
  3. Доимий комиссиялар тўғрисидаги низомни қабул қилиш, унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш масалалари юзасидан қарорлар сессияда депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Кенгаш регламенти ни    .doc форматда юклаб олинг