ЎзМТДП Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши томонидан ёшлар конференцияси ўтказилди

 

 

 

a3fb88b95f0070c9eee13f479bbd0ac3Жиззах Давлат педагогика институтининг анжуманлар  залида  Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти “Ёшлар қаноти”нинг IV – Конференцияси  ўтказилди.

Унда ЎзМТДП Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши раиси ва мутахассислари, ЎзМТДП туман(шаҳар) партия ташкилотлари раис ва етакчи мутахассислари, ЎзМТДП туман(шаҳар) партия ташкилотларидан сайланган делегатлар, партия фаоллари, “Ёшлар қаноти” аъзолари, ЖДПИ талабалари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Конференцияда  “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастуридан келиб чиқадиган вазифаларни белгилаш  ЎзМТДП Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти“Ёшлар қаноти”нинг ўтган давр мобайнидаги фаолияти юзасидан ҳисоботини тинглаш,  ЎзМТДП Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти  “Ёшлар қаноти” етакчисини сайлаш,  ЎзМТДП “Ёшлар қаноти”нинг IV–Республика Конференциясига Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилотидан делегатлар сайлаш тўғрисида каби  масалалар кўрилди.

-Бугунги конференцияда ЎзМТДП Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти “Ёшлар қаноти”нинг ўтган давр мобойнида амалга оширилган ишлар бўйича тайёрланган ҳисоботи тингланиб,  амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқ ва натижалар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди,- дейди ЎзМТДП Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши “Ёшлар қаноти” етакчи мутахассиси Мингжигит Холбеков.

Конференция якунида  “Ёшлар қаноти”нинг “Юртим тарихини ўрганаман” шиори остида “Тарихдан садо бергувчи обод гўшалар” номли ёшлар акцияси ғолиблари диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

ЎзМТДП Жиззах вилоят ҳудудий

партия ташкилоти Кенгаши

  матбуот котиби  Акмал Бинокулов