Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалар ва аҳолига хизматлар кўрсатишни ривожлантириш қисмини дастлабки тарзда кўриб чиқади ва тайёрлашда қатнашади;
ҳудуднинг бош режаси ва қурилиш қоидалари лойиҳаларини кўриб чиқишда иштирок этади;
коммунал соҳа, транспорт ва алоқа ҳолатини ўрганади, аҳолига коммунал ва маиший хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, шаҳар транспортини ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;
ҳокимлик бошқармалари ва бўлими, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига таалуқли масалалар бўйича ахборотини эшитади, тавсиялар киритади ва уларнинг ижросини назорат қилади;
савдо, умумий овқатланишни ташкил қилиш, истеъмол бозорлари фаолияти билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;
бозорлар ишини оптималлаштириш, саноат ва озиқ-овқат молларини реализация қилиш, ҳудудда ярмаркалар ташкил қилиш бўйича таклифлар киритади;
ёқилғи-энергетика таъминоти, сув таъминоти, оқова сувларни четга чиқариб юбориш ва тозалаш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва утилизация қилиш масалаларини кўриб чиқади;
ўз ваколатига таалуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зурур ҳолларда Кенгаш қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалар ва аҳолига хизматлар кўрсатишни ривожлантириш қисмини дастлабки тарзда кўриб чиқади ва тайёрлашда қатнашади;
ҳудуднинг бош режаси ва қурилиш қоидалари лойиҳаларини кўриб чиқишда иштирок этади;
коммунал соҳа, транспорт ва алоқа ҳолатини ўрганади, аҳолига коммунал ва маиший хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, шаҳар транспортини ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;
ҳокимлик бошқармалари ва бўлими, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига таалуқли масалалар бўйича ахборотини эшитади, тавсиялар киритади ва уларнинг ижросини назорат қилади;
савдо, умумий овқатланишни ташкил қилиш, истеъмол бозорлари фаолияти билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;
бозорлар ишини оптималлаштириш, саноат ва озиқ-овқат молларини реализация қилиш, ҳудудда ярмаркалар ташкил қилиш бўйича таклифлар киритади;
ёқилғи-энергетика таъминоти, сув таъминоти, оқова сувларни четга чиқариб юбориш ва тозалаш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва утилизация қилиш масалаларини кўриб чиқади;
ўз ваколатига таалуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зурур ҳолларда Кенгаш қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.