Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссия:Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссия:

Кенгаш томонидан режалаштирилаётган дастурларни, шунингдек вилоят ҳудудида (бундан буён матнда ҳудудда деб юритилади) қонунийликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

ўз ваколатига таалуқли бўлган Кенгашнинг дастурлари ва ҳокимлик қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқишда қатнашади ва хулоса беради;

ҳокимлик бошқармалари ва бўлими, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига таалуқли масалалар бўйича ахборотини эшитади, тавсиялар киритади ва уларнинг ижросини назорат қилади;

вилоят ҳокими-халқ депутатлари вилоят Кенгаши раисининг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги, Кенгашнинг доимий комиссияси эса вилоят ҳудудида жойлашган халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқади;

омммавий ахборот воситалари, сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмалари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади, ҳудудда жамоат тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;

фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳудудда қонунийлик ва инсон ҳуқуқларининг бузилиши масалаларига оид мурожаатларини кўриб чиқади, шунингдек тегишли давлат органларига сўровлар юборади ва комиссия қарорларининг бажарилишини назорат қилади;

ўз ваколатига таалуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зурур ҳолларда Кенгаш қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.Кенгаш томонидан режалаштирилаётган дастурларни, шунингдек вилоят ҳудудида (бундан буён матнда ҳудудда деб юритилади) қонунийликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

ўз ваколатига таалуқли бўлган Кенгашнинг дастурлари ва ҳокимлик қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқишда қатнашади ва хулоса беради;

ҳокимлик бошқармалари ва бўлими, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига таалуқли масалалар бўйича ахборотини эшитади, тавсиялар киритади ва уларнинг ижросини назорат қилади;

вилоят ҳокими-халқ депутатлари вилоят Кенгаши раисининг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги, Кенгашнинг доимий комиссияси эса вилоят ҳудудида жойлашган халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқади;

омммавий ахборот воситалари, сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмалари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади, ҳудудда жамоат тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;

фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳудудда қонунийлик ва инсон ҳуқуқларининг бузилиши масалаларига оид мурожаатларини кўриб чиқади, шунингдек тегишли давлат органларига сўровлар юборади ва комиссия қарорларининг бажарилишини назорат қилади;

ўз ваколатига таалуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зурур ҳолларда Кенгаш қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.