Долзарб масала муҳокамаси

Барчамизга маълумки, 2016 йилнинг 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 96, 117-моддалари ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 9-моддаларига мувофиқ 2016 йил 4 декабрь, якшанба кунини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиниб, жорий йилнинг 9 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов компанияси бошлангани эълон қилинди.

Мазкур масала юзасидан жорий йилнинг 20 сентябрь куни  Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Жиззах ҳудудий бўлинмасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдаги VI Пленуми ўтказилди. Унда партиянинг вилоят Кенгаши аъзолари, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, партиядан Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайланган депутатлар ҳамда оммавий ахборот воситаларидан вакиллар иштирок этди.

Йиғилишни партиянинг вилоят Кенгаши раиси Рустам Тўйчиев олиб борди. Пленум кун тартибида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги иштироки ҳамда партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатиладиган бўлажак номзод тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Пленум йиғилишида маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йилнинг 9 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошлангани эълон қилинганлиги сабабли сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга эканлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинган асосий тадбирлари дастурига кўра, сиёсий партиялар олдига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда ҳужжатлар тақдим қилиш, сиёсий партияларнинг олий органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш вазифалари қўйилганлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Ўзбекистон Республикаси Президентилигига бўлиб ўтадиган сайловдаги иштирокини қўллаб-қувватлаш, партиянинг вилоят Кенгашининг VI Конференциясини ўтказиш ва унга маҳаллий Кенгашлардан делегатлар сайлаш, партия Уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар бериш, партиянинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги иштироки бўйича асосий тадбирлар календарь иш режасига мувофиқ жойларда сайловга тайёргарлик бўйича барча ишларни тизимли равишда ташкил қилиш ҳамда партиянинг маҳаллий Кенгашларида сайлов штабларини ташкил қилиш масалаларига эътибор қаратилди.

Пленум якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, бу борада партиянинг туман ва шаҳар Кенгашлари раислари ҳамда депутатларига вазифалар топширилди.