Доимий комиссиялар фаолиятининг асосий йўналишлари

Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия:

маҳаллий бюджет лойиҳаси, унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш хақидаги таклифлар, шунингдек маҳаллий бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни дастлабки тарзда кўриб чиқади, бошқа доимий комиссиялар билан биргаликда хулосалар тайёрлайди, мазкур масалалар юзасидан сессияда маърузалар ва қўшимча маърузалар билан чиқади;

иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқишда иштирок этади, ўз ваколатлари доирасида таклифлар киритади;

тадбиркорлик соҳасида хусусий ва оилавий бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш инфратузилмасини шакллантиришга, тадбиркорлик субъектлари учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этишга, янги иш ўринлари яратишга кўмаклашади;

бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш масалаларини ўрганади, улар бўйича тавсиялар тайёрлайди;

маҳаллий бюджет ижроси, бюджетдан ташқари ва мақсадли фондлардан мақсадли фойдаланиш тартиби устидан назоратни амалга оширади;

маҳаллий солиқлар ва маҳаллий бюджетга тушадиган бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларнинг миқдорини белгилаш ва бериш масалаларини кўриб чиқади ва хулосалар беради;

ҳокимлик бошқармалари ва бўлими, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига таалуқли масалалар бўйича ахборотини эшитади, тавсиялар киритади ва уларнинг ижросини назорат қилади;

ҳокимликнинг тузилиши, штатлари ва ходимларининг меҳнатга хақ тўлаш фонди тўғрисидаги вилоят ҳокими — халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси тақдимномасини дастлабки тарзда кўриб чиқишда қатнашади;

ўз ваколатига таалуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зурур ҳолларда Кенгаш қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.

 

Қонунийлик,  ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссия:

Кенгаш томонидан режалаштирилаётган дастурларни, шунингдек вилоят ҳудудида (бундан буён матнда ҳудудда деб юритилади) қонунийликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

ўз ваколатига таалуқли бўлган Кенгашнинг дастурлари ва ҳокимлик қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқишда қатнашади ва хулоса беради;

ҳокимлик бошқармалари ва бўлими, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига таалуқли масалалар бўйича ахборотини эшитади, тавсиялар киритади ва уларнинг ижросини назорат қилади;

вилоят ҳокими-халқ депутатлари вилоят Кенгаши раисининг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги, Кенгашнинг доимий комиссияси эса вилоят ҳудудида жойлашган халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқади;

омммавий ахборот воситалари, сиёсий партиялар ва жамоат бирлашмалари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади, ҳудудда жамоат тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;

фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳудудда қонунийлик ва инсон ҳуқуқларининг бузилиши масалаларига оид мурожаатларини кўриб чиқади, шунингдек тегишли давлат органларига сўровлар юборади ва комиссия қарорларининг бажарилишини назорат қилади;

ўз ваколатига таалуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зурур ҳолларда Кенгаш қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.

 

Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссия:

ҳудудни ижтимоий-маданий ривожлантириш дастурларининг лойиҳаларини, шунингдек уларнинг бажарилиши ҳақидаги ҳисоботларни дастлабки тарзда кўриб чиқади, бошқа доимий комиссиялар билан биргаликда хулосалар тайёрлайди, мазкур масалалар юзасидан сессияда маъруза ва қўшимча маърузалар билан чиқади;

ҳудудни ижтимоий-маданий ривожлантириш дастурлари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;

ҳокимлик бошқармалари ва бўлими, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига таалуқли масалалар бўйича ахборотини эшитади, тавсиялар киритади ва уларнинг ижросини назорат қилади;

анъанавий халқ ижодиёти марказлари, аҳолининг миллий-маданий анъаналари, бадиий ҳунармандчиликни ривожлантириш учун шароитлар яратишга кўмаклашади;

тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, маҳаллий даволаш-профилактика муассасаларини, шу жумладан табиий-иқлим шароитларини хисобга олган ҳолда ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

фармацевтика соҳаси самарали фаолият юритиши бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ҳудудда аҳолининг ижтимоий ҳимояланганлик ҳолатини таҳлил қилади, аҳолининг ижтимоий ҳимояланганлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;

бюджет маблағлари ва корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларнинг хайрия бадаллари хисобидан аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча кафолатларини белгилашда иштирок этади;

ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари, кўп болалаи оилалар ҳамда кекса фуқароларнинг уй-жой ва моддий-маиший шароитларини яхшилаш бўйича қонун ҳужжатларида кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади;

меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек ишга жойлаштириш тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

ўз ваколатига таалуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зурур ҳолларда Кенгаш қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.

 

Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссия: 

ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш соҳасидаги дастлабки тарзда кўриб чиқади ва ишлаб чиқишда қатнашади;

таълим тизимининг ҳолатини таҳлил ва назорат қилади, таълим сифатини янада яхшилаш, мактаблар, лицейлар, коллежларда ва олий ўқув юртларида ўқув-тарбия жараёнини демократлаштиришни ривожлантириш бўйича тавсилар киритади;

таълим муассасалари тармоғини ривожлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқув-тарбия жараёни қатнашчиларини соғломлаштириш ва моддий рағбатлантириш масалаларини ҳал қилишга кўмаклашади, таълим соҳаси ходимларининг ижтимоий масалаларини ҳал қилиш учун пул маблағлари ажратилиши ташаббуси билан чиқади;

кадрлар тайёрлашни яхшилаш, ҳудуднинг интеллектуал салоҳиятини сақлаб қолиш мақсадида Кенгашнинг олий ўқув юртлари билан ҳамкорлиги масалаларини дастлабки тарзда ўрганади ва уни кучайтириш бўйича таклифлар киритади;

жисмоний тарбия ва спорт муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, спортни ривожлантириш, шунингдек аҳоли турар жойларида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун шароитлар яратиш масалаларини ўрганади;

ёшларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларни ишга жойлаштириш, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича муаммоларни таҳлил қилади ва бу борадаги чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади;

маданият муассасалари тармоғини ривожлантиришга кўмаклашади, уларнинг ёшларни эстетик тарбиялашдаги ролини ошириш бўйича таклифлар киритади;

ёшлар билан ишлашнинг шакл ва усулларини такомиллаштириш билан боғлиқ масалаларни Кенгаш томонидан тайёрлашда ва кўриб чиқишда таклифлар киритади;

ҳокимлик бошқармалари ва бўлими, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига таалуқли масалалар бўйича ахборотини эшитади, тавсиялар киритади ва уларнинг ижросини назорат қилади;

бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, вояга етмаганлар устидан васийлик ва ҳомийлик, ёшларни касбга йўналтириш бўйича ишларни назорат қилади;

ўз ваколатига таалуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зурур ҳолларда Кенгаш қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.

 

Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалар ва ахолига хизматлар кўрсатиш бўйича доимий комиссия:

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалар ва аҳолига хизматлар кўрсатишни ривожлантириш қисмини дастлабки тарзда кўриб чиқади ва тайёрлашда қатнашади;

ҳудуднинг бош режаси ва қурилиш қоидалари лойиҳаларини кўриб чиқишда иштирок этади;

коммунал соҳа, транспорт ва алоқа ҳолатини ўрганади, аҳолига коммунал ва маиший хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, шаҳар транспортини ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;

ҳокимлик бошқармалари ва бўлими, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига таалуқли масалалар бўйича ахборотини эшитади, тавсиялар киритади ва уларнинг ижросини назорат қилади;

савдо, умумий овқатланишни ташкил қилиш, истеъмол бозорлари фаолияти билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;

бозорлар ишини оптималлаштириш, саноат ва озиқ-овқат молларини реализация қилиш, ҳудудда ярмаркалар ташкил қилиш бўйича таклифлар киритади;

ёқилғи-энергетика таъминоти, сув таъминоти, оқова сувларни четга чиқариб юбориш ва тозалаш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш ва утилизация қилиш масалаларини кўриб чиқади;

ўз ваколатига таалуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зурур ҳолларда Кенгаш қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.

 

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссия:

аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича дастурларни дастлабки тарзда кўриб чиқади ва тайёрлашда қатнашади;

ердан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва қайта ишлов бериш, табиий муҳитни яхшилаш бўйича ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий-хўжалик шароитлари масалаларини кўриб чиқади;

дехқон ва фермер хўжаликлари, саноат корхоналари, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ўртасидаги ишлаб чиқариш алоқаларини ўрганади ва уларни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар киритади;

табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларидан самарали фойдаланиш устидан назоратни амалга оширади;

қишлоқ хўжалиги ҳамда дехқон ва фермер хўжаликларини самарали ривожлантириш учун зарур шароитлар яратиш бўйича таклифлар киритади;

ҳудуддаги сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг асосий йўналишларини белгилашда, шунингдек сув ресурсларидан фойдаланишни тартибга солиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида қонунийлик ва ҳамда хуқуқ-тартиботни таъминлашда иштирок этади;

сув объектлари ҳолатини сақлаш ва яхшилаш, уларга зарарли таъсир кўрсатилишини олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек авариялар, тошқин, сел ва табиий офатлар натижасида вайрон бўлган объектларни тиклаш юзасидан таклифлар киритади;

зарур ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ экологик экспертиза ўтказиш бўйича таклифлар киритади;

ҳокимлик бошқармалари ва бўлими, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг комиссия ваколатига таалуқли масалалар бўйича ахборотини эшитади, тавсиялар киритади ва уларнинг ижросини назорат қилади;

ўз ваколатига таалуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зурур ҳолларда Кенгаш қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.

 

Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия:

Кенгаш депутатининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шу жумладан уни чақириб олиш тўғрисидаги, Кенгаш депутатини жиноий жавобгарликка тортишга, ушлаб туришга, қамоққа олишга ёки унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллашга вилоят прокурорининг тақдимномаси бўйича розилик бериш масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқади ва Кенгаш томонидан кўриб чиқишга тайёрлайди;

Кенгашнинг доимий ва муваққат комиссиялари, бошқа органларини ташкил қилиш ва тугатиш хақидаги масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқади;

Кенгашнинг топшириғига мувофиқ Кенгаш депутати томонидан қонун ҳужжатлари, ахлоқ нормалари ва депутатлик одоби қоидаларини бузиш фактлари бўйича материалларни кўриб чиқади ҳамда мазкур масала бўйича хулоса тақдим қилади;

Кенгаш регламенти лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун киритади, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;

сайловчиларнинг депутатлар томонидан депутатлик одоби қоидаларини бузиш билан боғлиқ шикоятларини кўриб чиқади;

Кенгаш депутатлари, бошқа шахслар томонидан Кенгаш регламенти нормаларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади ва уни бузиш ҳолатлари мавжуд бўлганда, уларни бартараф қилиш чораларини кўради;

ўз ваколатига таалуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, тавсиялар беради ва зурур ҳолларда Кенгаш қарорларининг лойиҳаларини сессияда кўриб чиқиш учун киритади.